Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси
Ўқитиш ва тарбиянинг асосий услубиятлари
Download 0.54 Mb.
|
Жисмоний тарбия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат муассасаларида
- Эрталабки гимнастика
Ўқитиш ва тарбиянинг асосий услубиятлари
Мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний тарбия воситалари Мактаб ёшигача болалар жисмоний тарбиясида табиатнинг соғломлаштириш кучлари, гигиеник омиллар ва жисмоний машқлар катта аҳамиятга эга. Юқоридагиларни таъсиридан ташқари боланинг кунлик ҳаракат фаолияти (ҳар кунлик ҳаракати, расм олиш, ҳар хил ўйинлар, мусиқа, жисмоний меҳнат) шундай режалаштирилсинки, буларнинг ҳаммаси унинг ривожланишига имконият яратсин. Танлаб керакки, улар мускуллар кучини яхшиласин. Мактабгача ёшдаги болалардаҳамма орган ва системаларни ва жараёнларни ишга солиб, чидамлилик сифатини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Юруш, югуриш, сузиш ва велосипедда юрушдек машқларни меъёрини баробарга ортирилса бу сифат ривожланади. Бу ўз навбатида шуғулланувчи ёшини ҳисобга олишни унутмаслик лозимлигини тақазо этади. Бу ёшда таянчҳаракат аппарати эгилувчан бўлади. Уни қобилиятини сусайтирмаслик учун жисмоний машқларни ёшига тўғри келадиганларини барчасидан яхши фойдаланиш даркор. Мактабгача ёшдагилар жисмоний тарбиясининг шакллари Мамлакатимизда мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси давлат ва жамоат муассасаларида олиб борилади. Давлат муассасаларида – яслилар, болалар боғчалари; жамоат муассасаларида – маҳкамалар, корхоналар, шахсий пулли ясли ва боғчалар тарзида мактабгач ёшдаги болалар муассасалари сифатида уюштирилмоқда. Жисмоний тарбия асосан давлат му ассасаларида амалга оширилади. Эрталабки гимнастика ясли ва боғчаларда эрталабки овқатланишдан олдин, болалар уйларида эса уйқудан турибла ўтказилади. Яслиларда 2 ёшгача бўлганларда эрталабки гимнас-тика индивидуал ёки 5-10 кишига бўлинган гуруҳларда, ёши катталарда эса болаларнинг барчаси билан биргаликда умумий ўтказилади. Эрталабки гимнастика хилма-хил юриш, югуриш ва турли хил машқлар бажаришҳамда сакраш билан тугалланади. Айрим ҳолларда машқ сюжетига, ритмига мослаштирилган қўшиқлар билан ўтказилади. Кичик ёшдагиларда жисмоний машқлар кимларга ёки нималаргадир тақлид қилиш ваҳаётда учрайдиган сюжетларни ўз ичига олиши керак. Машқлар 3 дан 6 гача, ёши улғайган сари 8 тагача бир комплекс бир ҳафтага мўлжаллаб тузилади ва 3-4 кундан сўнг қийинлаштирилади, 7-12 дақиқа давомида ўткази-лади. 6-7 ёшдагиларга эса мактаб дастури материалига яқин бўлган жисмоний машқлар тавсия қилинади. Жисмоний машқлар дозасини уни бажарилиш оғирлигига қараб белгиланади. Елка ва бўйин мускуллари машқлари 6-12 марта, қорин ва бел мускуллари машқлари 4-8 марта такрорланади. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling