Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси
Download 0.54 Mb.
|
Жисмоний тарбия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жисмоний тарбия дақиқалари
Чиниқтирувчи муолажалар ясли ва боғчалардаги кундалик ва ҳаётий чинқитиришдан ташқари болалар билан махсусҳаво ва қуёш ванналари, сувда чўмилтириш орқали чиниқтиришлар киритилади. Булардан ташқари яна айрим процедуралар борки улар жисмоний машқлар билан қўшиб олиб борилгандагина эффект беради (Леви Гориневская ва А.И. Бикованинг «Бола организмини чиниқтириш» 1962й.).
Жисмоний тарбия дақиқалари расм машғулотларида пластилин билан ишлаш пайтида ҳисоб, нутқни ривожлантириш машғулотлари давомида ўтказилади. Бу машғулот учун 2-3 та жисмоний машқ танланиб, улар ўрнидан турган, ўтирганҳолда бажарилади. Ўйинлар эрталаб соат 1000-1200 ларда ва тушликдан сўнг ўтказилади. Уни мақсади болаларда бизга маълум бўлган жисмоний сифатларини ривожлантиришдир. Ҳаракатли ўйинларни танлашда болаларнинг жисмоний тайёргарлиги, майдон ва ундаги шароитга эътибор берилади. Тарбиячи ўйинни танлаб олгандан сўнг уни қўллаш усулиятини пухта ўйлаб, сўнгра ўтказади. Бола учун нотаниш ўйинларни ўйнатиш анча қийинчиликларга сабаб бўлади. Катта ёшдагиларга эса мустақил вазифалар берилади. Ўйинлар 7-15 дақиқагача давом этади ва 5-7 маротаба қайтарилади. Саёҳат ҳафтада 1-2 маротаба, 2 ёшгача бўлганларда эса, 1-2 маротаба уюштирилади. Унда олдиндан борадиган жой, машғулот сценарийси тузилиб шароитиҳисобга олиниши ва лозим бўлган жиҳозлар тайёрланади. Ёшига қараб саёҳат муддати 20 минутда 1,5 соатгача давом этказиш мумкин. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling