ИК № 3, 29.10.2022й
|
|
2. Магистратура бўлимининг иш фаолияти тўғрисида
| |
2. Магистратура мутахассисликлари мавжуд кафедра мудирларига:
- 2022/2023 ўқув йилида магистратура мутахассисликларининг январь ойидаги қабул жараёни учун тарғибот ишларини олиб бориш (муддат: 2022-йил декабргача);
|
Кафедра ПЎлари томонидан тарғибот олиб борилган, натижада 6 нафар битирувчилар сертификат олишиб ҳозирда 1-курсга ўқишга қабул қилинган.
|
- 2-курс магистратура талабаларининг магистрлик диссертацияси ҳолатини ўрганиш мақсадида кафедра илмий семинарини ташкил этиш (муддат: 2022-йил ноябрь);
|
магистрлик диссертацияси ҳолатини ўрганиш мақсадида кафедра илмий семинарини ташкил этилмаган.
|
- магистратура талабаларининг магистрлик диссертация иши асосида камида битта стартап ёки инновацион ишланмани “Илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш” бўлимига тақдим этиш (муддати: 2022-йил ноябрь);
|
Кафедра докторанти Э.Пардаев ўзининг “Қашқадарё вилоятининг суғориладиган ерларида гидрогеллардан фойдаланилган ҳолда ингичка толали ғўза етиштириш” номли лойиҳаси билан танловда иштирок этган.
|
- магистратура талабаларининг диссертация иши бўйича тайёрлаган илмий мақоласини халқаро конференцияларда ва ОАК эътироф этган илмий журналларда чоп этилишини таъминлаш (муддат: 2022/2023 ўқув йили давомида);
|
Магистрантлар томонидан 7 та ОАК эътироф этган илмий журналларда мақолалари чоп этилган.
|
- магистратура талабасига илмий раҳбар ва мавзу танлашда кафедра ролини ошириш ва уни кафедра йиғилишида кенг муҳокама қилиш, илмий раҳбар ва мавзуни асоссиз ўзгартиришига йўл қўймаслик (муддат: 2022/2023 ўқув йили давомида).
|
2022 йил 3 мартда кафедра йиғилишининг 18-сонли йиғилишида муҳокама қилинган. Мавзулар ўзгартиришларсиз қолган.
|