Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби


Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари


Download 20.86 Kb.
bet3/3
Sana30.04.2023
Hajmi20.86 Kb.
#1411969
1   2   3
Bog'liq
murojaaat uz

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари
Ариза ёки шикоят Вазирликка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари Вазирлик раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади. Таклиф Вазирликка келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.
Мурожаатларни кўрмай қолдириш
Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
аноним мурожаатлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

Вазирлик манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ислом Каримов кўчаси 1 уй индекс: 100029.


Тел.: +99871 238-50-00.
Эл. почта: info@miit.uz
Иш графиги: душанба - жума: 9:00 - 18:00
Тушлик: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: шанба ва якшанба
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими:
+99871-238-51-96 ёки +99871-238-51-97.
Download 20.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling