Jismoniy tarbiya va sport universiteti
Тарбиянинг асосий вазифаси
Download 2.09 Mb.
|
ЖТ ва СП ДАРСЛИК
Тарбиянинг асосий вазифаси- шахснинг ақлий-ахлоқий тарбиялашда эркин фикрловчи ва жисмоний ривожланиши, унинг қобилиятларини ҳар томонлама очиш учун имконият яратишдир. Тарбиявий ишларни режалаштиришда қуйидаги педагогик талаблар мавжуд:
Бугунги кунда педагог-олимлар (Л.И.Новикова ва бошқалар) болалар жамоаси ривожланиши жараёнини таҳлил қилар эканлар, уни қуйидаги икки босқичга бўладилар: а) жамоани дастлабки жипслаштириш; б) жамоани шакллантириш унинг ҳар бир аъзосини инливидуал ривожлантиришнинг қуролидир. Жисмоний тарбия ўқитувчиси ва тренер жамоа ҳаётидаги ҳар бир босқичларни ажратиб кўрсатиш юқорида баён этилган фикрларга зид эмас, балки шахснинг ривожланишда жамоанинг етакчи аҳамиятини таъкидлайди. Жамоада шаклланган энг муҳим қуйидаги белгиларни ажратиб кўрсатилади. мажор доимий тетиклик, тарбияланувчиларнинг фаолият (ҳаракатга тайёрлиги); ўз жамоаси қадриятларининг моҳиятини тушуниш, унинг учун гуруҳланиш асосида ўз қадр-қимматини англаш; унинг аъзолари ўртасидаги дўстона бирлик; жамоанинг ҳар бир аъзосидаги дўстона бирлик; тарбияли, ишчан ҳаракатга йўлловчи фаоллик; ўз ҳиссиёт ва сўзларини бошқара олиш кўникмаси. Бўлажак авлодга: ҳурфикрлик, миллий ифтихор, миллий қадриятларга ҳурмат, эркинлик ва озодлик, инсонпарварлик, биродарлик ва ҳамкорлик, илмга меҳр-муҳаббат, иймон ва эътиқод, ҳалоллик, ахлоқий поклик, маданий меросга ҳурмат, адолатпарварлик ва озодлик, байналминаллик, ижодкорлик ва ташаббускорлик, мустақилликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ғояларига садоқатли қилиб тарбиялаш асосий мақсад саналади. Бу ғоялар Ўзбекистон Республикаси истиқлол тараққиётининг беш тамойиллари талабларига асосланиб олинган бўлиб, унинг мезонида тарбиявий ишларни ташкил қилиш маҳорати ва қоидаларп ҳам ўз аксини топгандир. Ижодкор илғор тренер -ўз фаолиятлари жараёнида тарбиявий ишларни ташкил қилишда қуйидаги маҳорат тамойилларини асос қилиб оладилар: – тарбиявий тадбирлар ўтказишдан мақсад миллий маънавиятни ёш авлод онгига сингдириш ва эътиқодига айлантиришдан иборат эканлиги; – тарбия жараёнининг миллий ва умуминсоний қадриятлар биланбоғлаб бола қалбига ва онгига таъсир кўрсатиш; – тарбиявий ишларни ўқувчилар жамоасини жипслаштирувчи омиллар билан бойитиб, тарбияни таълим билан узвийлигини таъминлаш; – тарбия жараёнида болаларни тарбияланган даражасини аниқлаш ва ижобий томонларини ўстириш; Тарбиявий ишларни ташкил қилиш тамойиллари баркамол инсонни тарбиялашда кенг имкониятга эга бўлиб, уни қай даражада олиб бориш тарбиячининг педагогик маҳоратига боғлиқдир. Тарбиявий ишлар самарадорлигини таъминловчи муҳим омил педагогик маҳоратдир. Тарбиячининг педагогик маҳорати кўп қиррали бўлиб у: – меҳрибон болалар ҳамкорлигида; – ўқув-тарбия жараёнидаги ҳамкорликда; – болаларнинг қайғу-ҳасрати, ғами ва омадсизлигига ҳамдард бўлишда – муомала маданиятида; – чуқур билим эгаси бўлишида; –ўқитувчининг руҳий ҳолатида (самимийлик хайрихоҳлиги, олийжаноблиги); – жамоа билан ишлашда вазиятни ижобий томонга санъаткорона йўналтиришда намоён бўлади. Кишилик жамияти тараққиётида ҳар бир ҳунар, у ёки бу ижтимоий сиёсий масалаларни ҳал қилишда инсондаи маҳорат талаб этишини халқ оғзаки ижодиётида, ёзма ёдгорликларда, афсона, достон, эртак, қисса, ҳикоят, ривоятларда ҳамда ҳурфикрли, доно маърифатпарвар мутафаккирларимизнинг асарларида турлича талқин этилган. Тарбиячилар, синф раҳбарлари, тренер, жисмоний тарбия ўқитувчисининг синфдан ва мактабдан ташқари олиб борадиган тарбиявий ишларида қуйидаги иш усулларидан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. Жисмоний тарбия дарслари ва спорт секцияларидаги спортга оид ахборотлар ватанпарварлик туйғуларни тарбиялашга кўмаклашади. Бундай ахборотда гап спортчилар эришган энг юқори натижалар тўғрисидаги маълумотлар билан бир қаторда, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун мамлакатимизда яратилган имкониятлар, миллий спорт турларининг ривожланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳақида боради. Жисмоний тарбия дарсларида жамият учун фойдали фаолиятда ватанпарварлик туйғуси ҳамда эътиқодларни намоён этишга таъсир кўрсатувчи шароитлар яратилади. Ватанпарварлик тарбиясининг кенг ёйилган шаклларидан бири сиёсий билим бериш ҳисобланади. У ўқувчиларни мамлакат ичкарисида ва чет элларда содир бўлаётган сиёсий воқеалар билан таништиради ҳамда бу воқеаларга уларнинг шахсий муносабатини шакллантиришда кўмаклашади. Яхши ташкил этилган сиёсий билим бериш синф, мактаб ва мамлакатнинг ижтимоий ҳаётига ўз кучи ва имкониятига яраша қатнашишга ундайди. Спортчилар билан тарбиявий иш олиб бораётганда спорт фаолияти кишиларнинг турмуш тарзини такомиллаштириш вазифалари билан алоқадорлигини тушунтиришга муҳим ўрин ажратилиши лозим. Спорт билан шуғулланиш ижтимоий мақсадга эгадир, булар: унумли меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлик; жисмоний, иродавий ҳамда ахлоқий фазилатларни ҳар томонлама ва гармоник ривожлантириш, тўлақонли бўш вақтни ташкил қилиш, жамоа фаолият малакаларини ҳосил қилиш учун шарт-шароитни таъминлашдир. Ўзбекистондаги кўп миллатли спорт ҳаракатида турли миллатлар орасида байналминал алоқаларни ривожлантириш, дўстликни мустаҳкамлаш каби ижтимоий аҳамиятга молик вазифалар ҳал қилинади. Кўп миллатли спорт жамоаларидаги ўзига хослик шундаки, шахслараро характер муносабатлари уларда миллатлараро муносабат ифодаси билан боғланиб кетади. Бу эса бизнинг кўп миллатли давлатимизга хос хусусиятдир. Кўп миллатли жамоа яна шу билан характерланадики, унда байналминал муносабат соҳасида унинг аъзолари томонидан ғоявий-сиёсий, этик ва ахлоқий қадриятлар фаол узлаштириб олинади. Негаки бизнинг жамиятимиз бундай имкониятларга тўла-тўкис эгадир, бу эса кишилар — ўзбек халқининг янги тарихий муносабатини шакллантиришга кўп жиҳатдан кўмаклашади. Спортчилар тренернинг раҳбарлиги остида тренировка ва ижтимоий-фойдали фаолият жараёнида умумтаълим мактабларида эгалланган билимлар, ўрнатилган муносабатларининг моҳиятига доир билимларини чуқурлаштирадилар, спорт ҳаракатининг байналминаликка оид билимларни ўзлаштириб оладилар. Сиёсий ахборотлар, лекциялар ва суҳбатлар бу мақсадга хизмат қилади. Буларни тренерлар, махсус таклиф қилинган маърузачирлар ва ниҳоят, спортчиларнинг ўзлари ҳам ўтказадилар. Байналминал тарбиянинг ҳамма эътироф этган бу шакллари спорт фаолиятига бағишланган ўзига хос мазмунга эгадир. Кўпинча “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” мавзуларида стендлар учун материаллар танлаш ва уларни безаш, спортнинг ватанпарварлик ва байналминал ҳаракатдаги аҳамиятини кенгайтиради. Тренер ёш спортчиларга бирор топшириқ берар экан, болалар диққатини бу иш бутун жамоа учун катта ва муҳим аҳамиятга эга эканлигига, умум ва ҳар бир ўртоқнинг муваффақияти унинг қанчалик муваффақиятли бажарилишига боғлиқлигига қаратади. Жамоат топшириқларининг бажарилиш сифати бутун жамоа билан муҳокама қилинади. Топшириқ спортчиларнинг куч ва имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда берилади. Топшириқ бажарилаётган вақтда тренер ўсмирларнинг ҳаракатини назорат қилади ва камчиликларини т узатиб боради. Ана шундай топшириқлар сирасига қуйидагиларни: тренировка учун спорт жиҳозларини тайёрлашни, деворий газета чиқаришни, спорт залидаги навбатчиликни ва бошқаларни киритиш мумкин. Тренер ва жисмоний тарбия ўқитувчиси топшириқларни бўлиб берар экан, тарбияланувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ва қобилиятларини ҳисобга олиш керак. Инсонпарварлик — бу спорт курашида ҳалоллик спорт этикасини бузувчилар хулқини баҳолашдаги тамойил спортда мансабпарастликка ва манманликка муросасизликдан иборат. Спорт фаолиятидаги шахсий ғалабага интилиш, жамоада рақобат ва ҳамкорлик қилиш сингари хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда спортчилар орасида инсонпарварлик муносабатларини тарбиялаш айниқса муҳим аҳамиятга эгадир. Спорт жамоасидаги инсонпарварлик муносабатларини тарбиялашда ўзаро инсонпарварлик муносабатларини шакллантиришга кўмаклашувчи хулқ-атвор қоидалари билан тартибга солинган ўқув-тренировка фаолияти муҳим восита бўлиб ҳисобланади. Жисмоний тарбия билан шуғулланувчи ва спортчиларни инсонпарварлик руҳида тарбиялаш — ёшларни тарбиялашдаги муҳим вазифалардан биридир. Спорт фаолиятида кўпинча унинг бошқа турларига қараганда катта эмоцонал зўр беришни вужудга келтирувчи кескин рақобатли вазият тез-тез юзага келиб туради. Шу билан боғлиқ ҳолда, кўпинча, хулқ-атвор йўналишини тўғри танлаш мураккаблашиб қолади. Ўқув тренировка ва мусобақа фаолиятида ўз хулқ-атворини мустақил уюштириш учун жўш урган ҳис-туйғуларни босиб қолишни ёрқин тушуниш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг ижтимоий ҳамда шахсий аҳамиятини англаб олиш зарур. Айни пайтда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг самарадорлиги уз ҳаёти ва фаолиятини ўзи оқилона ташкил қилишга боғлиқ. Бу эса интизомлиликни намоён этишдир. Интизомлилик — ижтимоий меъёр ва хулқ қоидаларини онгли бажаришда намоён қилинадиган шахснинг хусусияти, ахлоқий ва иродавий сифатдир. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш интизомлиликни кўрсатиш ва ўша ахлоқий-иродавий фазилатларни тарбиялашга қулай шароит яратиш учун катта имкониятларга эга. Демак жисмоний тарбия соғломлаштириш, жисмоний сифатларни ривожлантириш билан бирга ҳартомонлама ривожланган комил инсонни вояга етишида муҳим воситалардан бири бўлиб ҳисобланади. 1. Оғзаки иш усуллари. Турли ахборотлар, мажлислар, эрталабки йиғинлар, маърузалар, китобхонлар конференциялари, мунозаралар, учрашувлар, оғзаки газеталар, радиожурналлар. 2. Амалий иш олиб бориш усуллари, турли жойларга сайёҳатлар, спорт мусобақалари, олимпиада, ёш табиатшунослар тўгараклари, шанбаликлар. 3. Кўргазмали иш усуллари. Мактаб музейлари, уруш ва меҳнат қаҳрамонлари хонаси, янги китоблар кўргазмалари. Тарбиявий иш педагогдан бутун қолибилиятини ишга солишни, тинмай изланишни тақозо этади.Тарбиявий ишларни амалга оширишда инновацион технологиялар асосида қизиқарли ташкил этиш, унда фойдаланилаётган интерфаол метод ва педагогик технологияларнинг самараси юқори даражада бўлиб, унинг асносида келажак авлод тарбияланган, уюшган, аҳил, жонажон Ватанимизнинг ҳақиқий фуқаролари бўлиб етишадилар. Download 2.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling