Jismoniy tarbiya va sport universiteti


Инновация ҳақида тушунча. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги инновациялар


Download 2.09 Mb.
bet91/139
Sana31.01.2024
Hajmi2.09 Mb.
#1820298
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   139
Bog'liq
ЖТ ва СП ДАРСЛИК

11.2. Инновация ҳақида тушунча. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги инновациялар.
Замонавий таълимга хос муҳим жиҳатлардан бири – педагог фаолиятининг инновацион характер касб этишига эришиш саналади. Ривожланган хорижий мамлакатларда педагог фаолиятининг инновацион характер касб этишига эришиш масаласи ўтган асрнинг 60 - йилларидан бошлаб жиддий ўрганила бошлаган.
Bo‘lg‘usi jismoniy tarbiya o‘qituvchisining ilmiy pedagogik faoliyati samaradorligida texnologik yondashuv muhim ahamiyat kasb etadi. Texnologiyalarni muayyan texnika yoki ta’sir usullaridan farqlash lozim deb, hisoblaymiz. Xususan, lug‘atlarda “texnika bu (yunoncha techne – san’at, mahorat, qobiliyat) biror bir faoliyat jarayonida qo‘llanadigan malaka va usullar yig‘indisidir” deb, izohlanadi12.
Ayrim ilmiy manbalarda “texnika (techne-mahorat, san’at) – insonning moddiy ehtiyojlarini qondirish maqsadida tabiatni o‘zgartirish va o‘zlashtirish vositalari, usullari majmui” sifatida ta’riflanadi.13. Milliy ensiklopediyada texnika tushunchasiga mohiyatan aniqroq ta’rif ishlatilgan bo‘lib, ya’ni “texnika - moddiy boylik olish hamda odamlar va jamiyatning ehtiyojlarini qondirish maqsadida inson atrofdagi tabiatga ta’sir qilishiga imkon beradigan vositalar va ko‘nikmalar majmuidir. Asosiy vazifasi - inson mehnatini yengillashtirish va mehnat unumdorligini oshirish. U tabiat resurslaridan samarali foydalanishga, yer qa’rini, dunyo okeanini, kosmik fazoni o‘zlashtirishga imkon beradi”14 - deb, izohlangan. Demak, texnikani har qanday sohada qo‘llash mumkin bo‘lgan usul va yo‘l-yo‘riqlar yig‘indisi sifatida, inson faoliyati jarayonining asosiy vositasi desak bo‘ladi. “Texnologiya – bu
1) shaxsni o‘qitish, tarbiyalash va rivojlantirish qonuniyatlarini mujassamlashtirgan va yakuniy natijani kafolatlaydigan pedagogik hodisa;
2) talim tarbiya jarayonini tashkil etish, uni boshqarish, pedagogik va o‘quv faoliyatini tashkil qilish usullari tasnifi”15 sifatida ham ta’riflanadi.
Demak, texnologik yondashuv bo‘lg‘usi o‘qituvchilarning ta’lim sifati samaradorligini oshirish uchun belgilab olgan aniq maqsad yo‘lida yuzaga keladigan muammolarni bartaraf etish yo‘llarini ko‘rsatuvchi pedagogik faoliyatning muayyan ta’sir usullari yig‘indisi bo‘lib hisoblanadi. Texnologik yondashuv muayyan zaruriy elementlardan tashkil topadi:
- maqsad va vazifalar;
- boshlang‘ich manbalar;
- manbalarni qo‘llashning strategik va taktik dasturlari;
- manbalarni qo‘llash metodologiyasi;
- muayyan tadbirlar o‘tkazishning tamoyillari;
- loyihalar ishlab chiqish;
- ish rejalar tuzish kabilar.
Bo‘lg‘usi jismoniy tarbiya o‘qtuvchisi ilmiy pedagogik faoliyatini quyidagi texnologik jarayon asosida olib borishi maqsadga muvofiq deb, hisoblaymiz: - yangi bilimlarni yig‘ish; - bir tizimga keltirish; - yig‘ilgan bilimlarni o‘quvchilarga bosqichma-bosqich yetkazib borish. Demak, texnologik yondashuv bo‘lg‘usi o‘qituvchiga turli innovatsion yo‘nalishlarni har tomonlama konseptual va loyihali tahlil etish, shuningdek, dars jarayonida yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan masalalarni yechishda yangi imkoniyatlarni yaratadi.
Инновация – муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолият характерга эга ижтимоий муносабатларнинг таснифи масалаларини ўрганган. Инновацион таълим жараёнида қўлланиладиган технологиялар инновацион таълим технологиялари ёки таълим инновациялари деб номланади. Таълим инновациялари “инновацион таълим” деб ҳам номланади. “Инновацион таълим” тушунчаси биринчи бор 1979 йилда “Рим клуби”да қўлланилган. Инновациялар турли кўринишга эга. Қуйидагилар инновацияларнинг асосий кўринишлари саналади:

  1. янги ғоялар;

  2. тизим ёки фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар;

  3. ноанъанавий ёндошувлар;

  4. одатий бўлмаган ташаббуслар;

  5. илғор иш услублари

Таълим тизимида ёки ўқув фаолиятида инновацияларни қўллашда сарфланган маблағ ва кучдан имкон қадар энг юқори натижани олиш мақсади кўзланади. Инновацияларнинг ҳар қандай янгиликдан фарқи шундаки, у бошқариш ва назорат қилишга имкон берадиган ўзгарувчан механизмга эга бўлиши зарур. Барча соҳаларда бўлгани каби таълимда ҳам “новация”, “инновация” ҳамда уларнинг моҳиятини ифодаловчи фаолият тўғрисида сўз юритилади. Бугунги кунда республика таълим муассасаларида интерфаол таълимни ташкил этишда қуйидаги энг оммавий технологиялар қўлланилмоқда:
1. Интерфаол методлар: “Кейс-стади” (ёки “Ўқув кейслари”), “Блиц-сўров”, “Моделлаштириш”, “Ижодий иш”, “Муносабат”, “Режа”, “Суҳбат” ва бошқалар.
2. Стратегиялар: “Ақлий ҳужум”, “Бумеранг”, “Галерея”, “Зигзаг”, “Зинама-зина”, “Музёрар”, “Ротация”, “Т-жадвал”, “Юмалоқланган қор” ва ҳ.к.
3. График органайзерлар: “Балиқ скелети”, “БББ”, “Концеп- туал жадвал”, “Венн диаграммаси”, “Инсерт”, “Кластер”, “Нима учун?”, “Қандай?” ва бошқалар.
Одатда интерфаол таълим технологияларига асосланган таълимий ҳаракатлар қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
- индивидуал;
- жуфтлик;
- гуруҳ;
- жамоа билан ишлаш
“Балиқ скелети” график органайзери (ГО) жисмоний тарбия ўқитувчиси томонидан ўқувчиларда ўрганилаган спорт турлари юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қобилиятини шакллантиради. Уни қўллашда ўқувчиларда мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга келтириш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари ривожланади. Ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, ечим омилларни топиш учун белгиланган стол ёнига келишлари учун мусобақа эстафета ташкил этилади. Қайси гуруҳда муаммога берилган вақт ичида ечимга жавоблар сони кўп бўлса, шу гуруҳ мусобақа ғолиби саналади. Мусобақа якунида муаммо албатта таҳлил этилиб, хулосалар чиқарилади. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида ўйинлари ҳам муҳим ўрин тутади.
Жумаладан:, “Синквейн” стратегияси. Ж.Стилл, К.Мередис, Ч.Темил томонидан ишлаб чиқилган “Ўқиш ва ёзиш асосида танқидий фикрлашни ривожлантириш дастури”да ҳар бир талаба ва талабалар гуруҳларининг фикрлаш фаоллигини ошириш, уларда танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун “Синквейн” стратегиясини қўллаш самарали эканлиги айтилади. Бу ўринда стратегиянинг моҳияти билан танишиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. “Синквейн”(фр. “беш қатор” маъносини англатади) маълумотларни синтезлаш (алоҳида маълумотлар асосида яхлит ғояларни шакллантириш)га ёрдам берадиган қофиясиз шеър бўлиб, у асосида ўрганилаётган мавзу (тушунча, ҳодиса, воқеа)ларга оид маълумотлар тўпланади; ҳар бир ўқувчи (талаба) ушбу маълумотлар йиғиндиси (қофиясиз шеър)ни ўз сўзлари билан турли вариант ёки нуқтаи назарлар орқали ифодалаш имкониятига эга. Синквейн тузиш мураккаб жараён бўлиб, уни самарали ташкил этиш учун муайян қоидаларга амал қилиш талаб этилади. Одатда, синквейн тузиш беш босқичли ҳаракатларни ташкил этиш орқали амалга оширилади. Мисол учун:жисмоний тарбия дарсларида ёки тренернинг тарбиявий суҳбатларида синквейн технологиясидан фойдаланишда спортнинг аҳамияти мавзусида суҳбат уюштиш жараёнида “Спорт” сўзига синквейн тузиш берилади. Вазифа бажарилгач, тақдимот ўтказилади.
1-босқич Мавзу бир сўз билан ифодаланади (одатда от танланади).
2-босқич Мавзу иккита сифат билан ифодаланади (одатда 2 та сифат танланади).
3-босқич Мавзу доирасида ташкил этиладиган хатти-ҳаракатучта сўз билан ифодаланади (3 та феъл ёки равишдош ёзилади).
4-босқич Мавзуга нисбатан муносабатни англатадигантўртта сўздан иборат фикр ёзилади (4 та сўздан иборат жумла ёзилади.
5-босқич Мавзу моҳиятини такрорловчи, маъносиунга яқин бўлган битта гап ёзилади (мавзуга доирсинонимлар асосида гап ёзилади).
1-босқич Спорт (одатда от танланади)
2-босқич Чаққон, эпчил (одатда 2 та сифат танланади).
3-босқич Соғломлаштиради, чиниқтиради, тарбиялайди.
Мавзу доирасида ташкил этиладиган хатти-ҳаракат учта сўз билан ифодаланади (3 та феъл ёки равишдош ёзилади)
4-босқич Спорт-чаққонликни, эпчилликни тарбиялайди. Мавзуга нисбатан муносабатни англатадиган тўртта сўздан иборат фикр ёзилади(4 та сўздан иборат жумла ёзилади)
5-босқич Спорт-чаққонликни, эпчилликни ривожлантиради, соғломлаштиради ва тарбиялайди (мавзуга доир синонимлар асосида гап ёзилади)
Синквейнлар қуйидаги ҳолатларда самарали саналади:
Мураккаб ахборотни синтезлашда
Талабаларнинг билимларини баҳолашда
Талаба томонидан ижодий ишланмаларнинг тақдим
Шундай қилиб, интерфаол таълим технологиялари таълим сифатини яхшилаш, самарадорлигини ошириш, ўқитувчи, талаба, талабалар гуруҳи, шунингдек, жамоа ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириш, ғоявий ва руҳий бирликка эришиш, ягона мақсад сари интилиш, ҳар бир таълим олувчи (ўқувчи, талаба)нинг ички имкониятларини рўёбга чиқариш, шахс сифатида намоён бўлиши учун зарур шарт-шароит ҳамда муҳитни яратишда катта имкониятларга эга. Интерфаол таълимнинг энг муҳим таркибий элементи бўлган интерфаол методлар ўз моҳиятига кўра таълим мақсадларни амалга оширишда маълум даражада самарадорликка эришишни таъминлайди. Энг муҳими ўқитувчилар интерфаол методларни танлашда ўрганилаётган мавзу, муаммо ёки ҳал қилиниши лозим бўлган масалага эътибор қаратишлари лозим. Қолаверса, интерфаол методларни қўллашда таълим олувчиларнинг ёш, психологик хусусиятлари, дунёқараш даражаси, ҳаётий тажрибалари инобатга олинса, дарс самарадорлиги янада ошади. Бу эса ўқитувчилардан касбий маҳорат, малака, билимдонлик, сезгирлик ва интуицияга эга бўлишни тақозо этади.

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling