Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/34
Sana16.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1511835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
13 Хидирова М автореферат (4) (2)

Якубов Исламжон Ахмеджанович 
филология фанлари доктори, доцент 
 Етакчи ташкилот: 
Термиз давлат университети 
Диссертация ҳимояси Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар 
берувчи PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил «___» __________
соат ___ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ 
кўчаси.4.Тел.: (872) 226-13-57, 226-21-73, факс: (872) 226-46-56; e-mail: jspi 
info@umail.uz
 Жиззах 
давлат педагогика институти. Бош ўқув бино, 2-қават, маърузалар зали). 
Диссертация билан Жиззах давлат педагогика институтининг Ахборот-ресурс марказида 
танишиш мумкин (____-рақам билан рўйхатга олинган). Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, 
Ш.Рашидов шоҳ кўчаси. 4.Тел.: (872) 226-13-57; 226-21-73 факс: (872) 226-46-56 
Диссертaция автореферати 2022 йил «__» _____куни тарқатилди. 
(2022 йил «___»_______да ___________-рақамли реестр баённомаси). 
 
 
 
 
 
А.Э.Маматов 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш раиси, филол.ф.д., профессор 
Ф.Э.Ибрагимова 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
илмий котиби,филол.ф.н., доцент 
У.Жуманазаров 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш
қошидаги Илмий семинар раиси ўринбосари, 
филол.ф.д., профессор 
 
 
 
 
 



КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон 
адабиётшунослигида ижод жараёни, унинг руҳий-биографик, ҳаётий 
манбалари ва ғоявий-эстетик омиллари кенг ўрганиб келинмоқда. Буюк 
адибларнинг ижодий лабораторияси, маҳорат сирлари ҳақида кўплаб мақола 
ва эсселар, адабий-эстетик тафаккур тадрижида алоҳида бир йўналиш 
шаклланган. Зотан, ҳамиша муайян эпик асар ёхуд алоҳида адибнинг яхлит 
ижодига кучли туртки берган, ижодий таъсир этган ҳаётий ва бадиий-эстетик 
омилларни холис ёритиш эҳтиёжи мавжуд.
Дунё адабиётшунослигида ижод жараёни ва ижодкор шахси, тафаккур 
тарзи ва дунёқараши, ижтимоий позиция ва ижодий концепцияси, эстетик 
идеал ва маслак-эътиқоди каби жиҳатларни узвий боғлиқликда ўрганиш 
бўйича салмоқли натижаларга эришилган. Бадиий асар оламининг ўзига хос 
поэтик хусусиятларини тадқиқ етиш, унга таҳлилий ёндашиш ҳар бир халқ 
адабиёти, унинг тараққиёти билан узвий боғлиқ. 
Истиқлол даври ўзбек адабиёти ривожининг ижтимоий-ҳаётий, адабий-
психологик омиллари ва илдиз-манбаларини ёритиш эҳтиёжи; бадиий асар 
яратиш жараёни ва ижодкор шахсини яхлит маънавий-эстетик, руҳий олам 
тарзида тадқиқ этишни долзарб муаммо қилиб қўяди. “Жонажон 
Ватанимизнинг шонли тарихи ва мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва 
илҳом манбаи”

экан, бу ҳақиқатни акс эттирувчи адабиёт ва ижодкорлар 
шахсиятини чуқур ўрганиш ҳам долзарб аҳамият касб этади. Танқид-
адабиётшунослигимизда Абдулла Қодирий “Ёзувчи ўз ижоди тўғрисида” 
(1935) суҳбати билан бошлаб берган ижодий тажриба кейинчалик адабиёт ва 
ижод жараёни ҳақидаги мақолалар ва рус, ўзбек тилларида нашр этилган
“О писательском труде”, “Бадиий ижод ҳақида”, “Маҳорат мактаби”, 
“Адабиётимиз биографияси” ва “Биографии замысла” каби тўпламлар билан 
анъанавий тус олган. Ўзига хос маҳорат мактаби бўлган анъана А.Мухтор, 
С.Аҳмад, О.Ёқубов, П.Қодиров, Э.Воҳидов, А.Орипов, Ш.Холмирзаев, 
Ў.Ҳошимов, М.Юсуф, Тоғай Мурод каби етук адибларимизнинг ижод 
жараёни босқич-қирраларини ёритувчи асарлар, “Ижодхонада бир соат”, 
“Бир асар тарихи” рукнларидаги суҳбат ва мақолалар билан ҳам бойитилган. 
Ижод жараёни муаммоларини ўрганиш бўйича салмоқли асарлар ва 
тадқиқотлар яратилди, улар танқид ва адабиётшунослигимиз ривожида 
самарали бир йўналишни ташкил этди.
2
1
Мирзиёев Ш.М. Ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва 
фаровонлик асоси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган 
тантанали маросимдаги нутқи. // Халқ сўзи. – Тошкент: 2021. 1 сентябрь. 
2
Зиёдуллаева Н. Ўзбек адабиётшунослигида ижодкор биографиясини ўрганиш муаммолари. Фил.ф.н.дисс. –
Тошкент: 2000. – 145 б.; Раҳимжонов Н. Бадиий асар биографияси. –Тошкент, 2017. Тўлаганова С. Ижодкор 
шахси ва адабий қаҳрамон муаммоси (А.Қодирий ижоди мисолида). Фил.ф.д дисс. 2019. –148 б. Қосимов У 
Адабий-эстетик тафаккур тадрижи: анъанавийлик, ворисийлик ва ўзига хослик (Абдулла Қодирий, Абдулла 
Қаҳҳор ва Тоғай Мурод ижоди мисолида). Фил.ф.д.дисс. автореферати. –Тошкент, 2020. –77 б.; Ш.Қурбон. 
Мухаммад Юсуф сабоклари. –Тошкент, 2014; Ойбек. Мен “Навоий” романини қандай ёздим. –
Тошкент,1960; А.Қаҳҳор.Асарлар. 6-т. – Тошкент: Адабиёт ва саънат нашриёти, 1971. – 488 б.; Каримова Ю. 
Пиримқул Қодиров қиссаларида маънавий-ахлоқий муаммоларнинг бадиий талқини. Фил.ф.н.дисс. –
Тошкент, 2005. –133 б.; Дониярова Ш. Ижодкор ва услуб.-Тошкент, 2014; Дўстмуҳаммад Х. Ёлғиз. // Шарқ 



Йирик адиблар ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган илмий-биографик 
асарлар билан бирга хотиралар туркумини ҳам таъкидлаш жоиз. Ушбу 
хотиралар адиблар шахси, ижод жараёни ва асар яратиш омилларини 
ўрганишда ишончли манба бўлиб, уларда инсон образининг индивидуал ва 
ижтимоий шахс сифатидаги моҳияти ёритилишини тадқиқ этиш бадиий - 
эстетик тафаккур ривожининг асосий босқич ва тамойилларини аниқлашда 
ҳам муҳим қимматга эгадир.
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон 
“Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 
2020 йил
20 октябрдаги ПФ-6084-сон “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада 
ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги фармонлари, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон “Китоб 
маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб 
мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш бўйича 
комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”, 2017 йил 18 апрелдаги
ПҚ-2894-сон “Алишер Навоий номидаги Миллий боғда Адиблар хиёбонини 
барпо этиш тўғрисида”ги қарорлари, 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-576-сон 
“Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун ва ушбу соҳага тегишли 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда 
ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling