Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/34
Sana16.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1511835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34
Bog'liq
13 Хидирова М автореферат (4) (2)

Тадқиқотнинг предметини Тоғай Мурод асарлари ижодий тарихи, 
уларнинг ҳаётий, биографик, психологик омиллари ҳамда бадииятини 
ўрганиш; адиб ижоди, истеъдоди такомили, миллий характер яратиш 
маҳорати, шунингдек, адабиёт ривожида ёзувчи адабий меросининг ўрни ва 
аҳамиятини кўрсатиш ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Мавзуни ёритишда биографик, герменевтик, 
қиёсий-типологик, 
қиёсий-тарихий, 
компаративистик, 
психологик, 
текстологик таҳлил тажриба ва усуллари қўлланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ижодкор бадиий тафаккури шаклланишида ҳаётий, биографик ва 
психологик омиллар, адабий-эстетик қарашларининг тадрижий ривожи
ёзувчи ижодининг жанрлараро такомили, шунингдек, адиб асарларида 
фольклор, этномаданий ва психогенетик манбалари аниқланган;
Тоғай Муроднинг “Юлдузлар мангу ёнади”, “От кишнаган оқшом”, 
“Ойдинда юрган одамлар” қиссалари ҳамда “Отамдан қолган далалар”, “Бу 
дунёда ўлиб бўлмайди” романларининг яратилиш сабаблари, ҳаётий 
манбалар ёзувчининг Кундаликлари, мақолалари, архив материаллари 
асосида ёритилган;
адибнинг “Отамдан қолган далалар” романи ва Шароф Бошбековнинг 
“Темир хотин” комедиясидаги ўзбек деҳқони ҳамда ўзбек аёли образлари 
қиёсан ўрганилиб, уларнинг ҳаётий манбалари, тарихий ва ижтимоий-эстетик 
аҳамияти очиб берилган; 
Тоғай Мурод асарларининг миллий мафкурамиз, маънавий, 
умуминсоний қадриятларимизга ҳамоҳанглиги кўрсатилган ва “Ойдинда 
юрган одамлар” қиссасидаги миллий урф-одат тасвирига, “Отамдан қолган 
далалар” романида Деҳқонқул образи характерига танқидчиликнинг нохолис 
муносабати мафкура билан боғлиқлиги кўрсатилиб, аниқликлар киритилган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Тоғай Мурод ижодий жараёнининг мураккаблиги, “тилсиз гувоҳ” 
(“немой свидетель”) саналган етук асарларининг яратилиши, улар
нашридаги таҳририй ўзгаришлар ёритилган; ижодкор шахси ва адабий 
қаҳрамонларининг узвий боғлиқлиги қисса, романлари таҳлили мисолида 
тадқиқ этилган; 
Тоғай Мурод асарларининг ижодий тарихи адабий асар – ижодкор 
шахсининг бадиий-интеллектуал маҳсули, онг-тафаккури ва ижодий 
мушоҳадаси натижаси эканлиги далилланган; 
адибнинг етук асарлари ижодий тарихи адабиёт ривожи ва 
қонуниятларини, асосий омиллари ва тенденцияларини ёритишда ҳам 
қимматли манба бўлиши кўрсатиб берилган
Тоғай Мурод ҳикоялари, қисса, романларининг яратилиш жараёни 
ўрганилиб, улар матни ва номларидаги ўзгаришлар, жанрлараро ғоявий-


10 
бадиий тадрижи кузатилган, шунингдек, адиб ижоди, услубидаги 
такомиллашув жараёни белгиланган; 
“Бу дунёда ўлиб бўлмайди” романида баъзи ўринларда публицистик руҳ 
устунлиги, асар тили, айрим қаҳрамонлар нутқи пухта эмаслиги ва баъзи 
такрорлар таҳлил асосида кўрсатилган. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling