Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/34
Sana16.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1511835
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
Bog'liq
13 Хидирова М автореферат (4) (2)

унсурлар ва ижодкор шахсининг акс этиши” муаммоларига бағишланган. 
Ижодини ҳикоялардан бошлаган ёзувчи ижодида қисса жанри етакчи 
эканлигини кўрамиз. Унинг “Юлдузлар мангу ёнади”, “Ойдинда юрган 
одамлар”, “От кишнаган оқшом”, “Момо Ер қўшиғи” қиссалари Сурхон 
воҳасининг 
ўзига 
хос 
ва 
ёрқин 
миллий 
характерлари 
билан 
қиссачилигимизда янги саҳифа очиб, миллий насримиз уфқини бойитишга 
муваффақ бўлгани устоз адиб ва олимлар томонидан якдиллик билан 
эътироф этилди. Тоғай Муроднинг дастлабки асарлари – “Юлдузлар мангу 
ёнади” (“Давра”) ва “От кишнаган оқшом” қиссаларининг яратилиш 
сабаблари ва ҳаётий манбаларини қуйидагича изоҳлашида ҳам чуқур асос 
бор эди: “Азалдан бизни ўз миллий курашимиз бор. Аммо совет тузуми 
раҳбарияти, ҳукумати ана шу миллий курашимизни тақиқлаб бошлади. 
– Бу эскилик, бидъат!– дедилар. 
– Бу ёввойилик! – дедилар.
– Меҳнатга халақит беради! –дедилар. 
Асл мақсад миллий ўзбек курашини четга суриб қўйиш бўлди. Оқибат, 
ўзбек кураши йўқолиб бошлади. Мен айнан ана шу ўзбек миллий курашини 
нишонга олдим. “Юлдузлар мангу ёнади” – ана шу туйғу маҳсули бўлди. 
Kейин кўпкари тақиқлаб, чавандозларни отлари гўштга топширила 
бошланди. Чавандозларнинг отлари колхоз-совхозлар ҳисобига олиб 
қўйилди. Уйларда от сақлаш тақиқланди. Отлар қишлоқ ҳўжалик ишларида 
ишлатилди.
– Кўпкари эскилик! -дедилар. 
– Кўпкари инсон, халқ учун ҳалокатли ўйин!-дедилар. 
Ҳайит деган сўзлар тақикланди. Наврўз сўзи тақиқланди. Жаноза сўзи 
тақиқланди. Намоз, рўза тақиқланди. Кўнгил кўзғолди. Кўнгил ғалаён қилди. 
Туйғулар тўлди, туйғулар тошди, туйғулар чорлади. Мен асар яратмоқчи 
15
Тоғай Мурод.Танланган асарлар. 3-жилд. Ҳикоялар. Мақолалар. Кундалик дафтардан. –Тошкент: “Sharq”, 
2019. –Б.166. 


15 
бўлдим...”
16
Буларнинг барчаси бўлажак ёзувчи қалбида ва онг-шуурида 
ўчмас из қолдириши, унинг тафаккур ва тахайюл оламини беҳад бойитиб, 
истеъдодини ҳам руҳан, ҳам маънан озиқлантирганлиги шубҳасиздир.
Ота-боболаридай эл-юртга содиқ бўлган Тоғай Мурод ҳам сохта ва 
машъум социализмнинг ноғорасига ўйнамади, Вафо Файзуллоҳ каби 
ижодкорлар фахрланиб айтганидек, “замонга, тузумга ялтоқланмади”.
17
Ёш 
адиб ўзи орзу қилганидай, Қодирий, Чўлпон, Ойбек ва Қаҳҳорлар йўлини 
танлади. Социализмнинг темир қолипларига, партиявий буйруқларига қарши 
собит тура олди ва кўнгли буюрганни ёзди.
18
...Кўнгил кўзғолди. Кўнгил 
ғалаён қилди. Туйғулар тўлди, туйғулар тошди, туйғулар чорлади. Мен 
шундай асар яратмоқчи бўлдим... кўнглимда борини тўкиб соламан”
19
. Бу 
эътирофни Тоғай Муроднинг бутун ижодий фаолияти ва асарларига бош 
сарлавҳа – эпиграф қилиб қўйиш мумкин. 
Тоғай Муроднинг “Ойдинда юрган одамлар” қиссасининг яратилиш 
жараёни ҳақида ҳам бевосита адибнинг ва Саид Аҳмад ҳамда 
ҳамкасбларининг гувоҳликлари алоҳида аҳамиятга эга. Бу қиссасини “Тоғай 
ўз танасидан чиқиб кетиб, ўзини ҳам, атрофидаги жами нарсаларни, 
одамларни, баҳору кузларни, қишу саратонларни, осмонни тўлдирган 
турналарни унутиб, бир дарвеш қиёфасига кириб, далли девона бўлиб ёзади”. 
Тоғай Муроднинг деярли барча асарлари ҳам ана шундай табиий бир ижодий 
илҳом оғушида яратилганлиги ҳақида адибнинг турмуш ўртоғи Маъсума 
Аҳмедова ва бошқа яқин дўстлари, бирга ишлашган ҳамкасблари ҳам ўз 
хотираларида қайд этишганлар. Бу ижод ҳеч муболағасиз Истиқлол даври 
адабиёти ва миллий тафаккуримиз ривожига қўшилган муносиб бир 
маънавий-руҳий бойлик сифатида таҳсинга лойиқдир. 
Тадқиқотнинг иккинчи боби “Адиб романларининг ижодий тарихи” 
деб номланган. Бобнинг биринчи фаслда “Отамдан қолган далалар” 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling