Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
1669029752554295daraja
Кўнгулни хоби ғафлатдин даме бедор қил, ѐ раб,
Оқорғон қўзларимни маҳрами дийдор қил, ѐ раб.... Ғазал бунѐд қилди, Нодира ѐриға арз айлаб, Кўнгулда боғлаган мазмунини изҳор қил қил, ѐ раб (A1;68 -69). 1 Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур. –Т.: Янги аср авлоди, 2003. –Б. 29. 2 Рустамов А. Навоийнинг бадиий маҳорати. –Т.: Адабиѐт ва санъат, 1979. –Б. 20-21. 3 Шайх Нажмиддин Кубро. Тасаввуфий ҳаѐт. –Т.: Мовароуннаҳр, 2004. –Б. 41. 19 Ғазал байтларидан кўриниб турибдики, шоира Аллоҳга мурожаат қилиш орқали қалбидаги кечинмаларини изҳор қилади. Ошиқ кўнглини ғафлатдан уйғотишни Яратгандан сўрар экан, унинг ишқида куйган дилдорнинг қоп- қора бўлиши керак бўлган кўзлари ѐр дийдорига интизорликдан кута-кута “оқорғон”ига, шу боис унинг қийноқлару изтиробларини Яратгандан ѐри кўнглига солиб, муҳаббат тафти оловларини қалби ҳукмдорига етказишни ўтиниб сўрамоқда. Бу ҳолатни тасвирлашга фусункор сўз жавҳари тизмасидан иборат бўлган ғазал бунѐд бўлганидан, бир оз бўлса-да, лирик қаҳрамон юраги таскин топмоқда. Ижодкор сўзлар шодасидан ўзига паноҳ истайди. Ўша жойдагина кўнгли ором олади ѐки озорланади. Кўнгил орқалигина ижодкор ўзи ва ўзгалар қалбига ташриф буюра олади. Шоира эътирофича: Кўнгулни қон этти фурқат ибтидосидин мени, Жона еткурди санам беинтиҳосидин мени... Ғам емоққа жону қон бўлмоққа кўнгул қолмади, Эй ажал, соф айлағил гардун жафосидин мени (Н1;295). Шоира лирик қаҳрамон кўнгли ҳақида қалам тебратар экан, инсоннинг нозик дил розлари, ишқ савдолари туфайли бошига келадиган кўргуликларини ѐниб куйлайди. Шоира яратиқларида кўнгул шоиранинг “мен”и билан баробар бўлиб, ошиқ, ориф, дўст сифатида ҳам келиши мумкин. Шарқ шеъриятида кўнгул орқали ижодкорнинг ўзига ва ўзгаларга мурожаат қилиши анъанавий ҳодиса бўлиб, шеър заҳмати кимлар учундир адоқсиз қийноқлар силсиласи, кимлар учундир завқ-шавқ, рағбат манбаи бўлмасин, бундан қатъий назар, у ижодкор қалб амри ва инсон иродасини намоѐн этадиган сирли-сеҳрли кўнгил ѐзуқларидир. Бобнинг “Образларда ҳаѐтий талқин ва бадиийлик” деб номланган иккинчи фаслида шоира ижодида ҳаѐтнинг, воқеликнинг кўнгил воситасида кечадиган туйғулар сувратини чизиш, онг ва тафаккурда кўз очаѐтган руҳий кечинма ва ҳолатларни бир нуқтага йиғиш, уларни нозик ҳиссий кечинмалар орқали юксак санъаткорлик билан ифодалаш шеъриятнинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги исботлаб берилган. “Гўзаллик, оҳорлилик, нафислик”ни ўзида жамлаган Нодира лирикасини кузатар эканмиз, Шарқ хотин-қизларининг дард-аламлари, оҳу фиғонларини ифодалаган шоира ўзини ишқ ойнаси, – деб билганини англаб олишимиз мумкин. Бу ойнада эса шоира инсоннинг ҳаѐтга умид билан қараши, эзгу истаклари ва орзуларини акс эттиради. Шоира муҳаббатни Аллоҳ томонидан инсонлар қалбига солинган мангу ѐғду деб ардоқлайди. У муҳаббат билан бирга табиатнинг ҳам мафтуни эди. Шоира бир қатор шеърларида сафоли баҳор фасли кириб келиши, боғларда гулларнинг очилиши билан уларнинг ранг-баранг либос кийиши, муаттар ҳидлар таратишини ажойиб образлар орқали кўрсатиб беради. Нодира шеърларида ислом руҳи, тасаввуф таълими ва ҳаѐт фалсафасини чуқур идрок этган ҳолда ҳаѐтга ҳамиша умидбахш нигоҳ билан қарайди. Ундан яхшилик уруғини қидиради. Қуйидаги байт бунга ѐрқин далил бўла олади: 20 Баҳор келди кўзум гулга боқмади асло, Нединки, гулшан аро гулрухим эмас пайдо (Н1;30). Нодиранинг мазкур ғазалида пейзаж (табиат) тасвири бўлиб, унга параллел равишда ошиқ арзи ҳоли намоѐн бўлади. Матлаъдаѐқ шоира баҳор тасвирини мадҳ этади. Баҳор келган-у, гуллар чаман очган боғда қизил ѐноқли, гул юзли ѐрнинг гўзал жамоли йўқлиги сабабли ҳеч бир гулга боқиш хоҳиши йўқлиги ифодаланади. Лирик қаҳрамон учун гул ѐноқли ѐрсиз чиройли баҳор ҳам татимайди. Мазкур байтда “баҳор”, “гул”, “гулшан” сўзлари орқали таносуб шеърий санъати, “гул”, “гулшан”, “гулруҳ” сўзлари орқали иштиқоқ шеърий санъати қўлланилган. Бу эса ғазалнинг бадииятини таъминлаган. Байт: Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling