Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana09.06.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1469303
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
1669029752554295daraja

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 41 та, 
жумладан, 14 та халқаро, 27 та республика илмий-амалий анжуманларида 
маъруза қилинган ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. 
Диссертация мавзуси бўйича 59 та илмий иш нашр этилган, шулардан, 2 
та монография, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси 
томонидан диссертацияларнинг асосий натижаларини чоп этиш тавсия 
этилган илмий нашрларда 16 та, жумладан, 12 таси республика ҳамда 4 таси 
хорижий журналларда нашр қилинган. 
Диссертация ҳажми ва тузилиши. Диссертация кириш, тўрт боб, 
хулоса ҳамда фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат бўлиб, умумий 
ҳажми 251 саҳифани ташкил этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, зарурати, тадқиқотнинг 
мақсади, вазифалари, объекти, предмети, фан ва технологиялар ривожининг 
устувор йўналишларига мослиги, хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи, 
тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари, ишончлилиги, назарий ва 
амалий аҳамияти, амалиѐтга жорий этилиши, апробацияси, тадқиқот 
тузилиши, ҳажми ва эълон қилинган ишлар бўйича маълумотлар 
келтирилган.
Тадқиқотнинг “Нодира бадиият оламини шакллантирган омиллар” 
деб номланган биринчи бобида Нодира тафаккурини шакллантиришда Қўқон 
адабий муҳитининг таъсири, шоира шеъриятининг диний-маърифий, 


14
фалсафий-тасаввуфий, маънавий-ахлоқий асос манбалари, шоира ижодида 
адабий анъанавийлик ва бадиий ўзига хослик каби масалалар талқин этилган. 
Бобнинг “Нодира тафаккурини шакллантиришда Қўқон адабий муҳитининг 
таъсири” деб номланган биринчи фаслида хассос шоира Моҳларойим – 
Нодира
ўсиб-улғайган ва уни тарбиялаб, етук ижодкор даражасига кўтарган 
муҳит тавсиф этилади. Нодира ижодининг бадиият оламини шакллантирган 
манба сифатида қуйидаги омилларни кўрсатиш мумкин: 1.Нодира ижодига 
Қўқон адабий муҳити таъсири: а) турмуш ўртоғи Умархоннинг саъй-
ҳаракатлари; б) Жаҳон отин Увайсий сабоқлари; в) Нодира раҳнамолигида 
ижод қилган шоиру-шоираларнинг ўзаро адабий алоқадорлиги. 2.Диний-
маърифий, диний-илоҳий, фалсафий-тасаввуфий, ахлоқий-маънавий қадрият 
ва
тушунчаларни яхши билганлиги; 3.Шоира ижодига туркий ва форс 
адабиѐтининг таъсири; 
“Қўқон адабий муҳити”ни махсус ўрганган адабиѐтшунос олим, 
академик Азиз Қаюмов ҳам Нодира яшаган давр ҳақида: “Хонлар адабий 
ҳаракатга хеч қачон бефарқ қарамаганлар. Улар халқ оммасини ўз қўл 
остларида тутиш учун барча воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилганлар. 
Кенг омма ўртасида маълум нуфуз ва эътиборга эга бўлган кишиларни ўз 
атрофларига тортишга харакат қилганлар. Бундан ташқари хонлар ўз 
атрофига турли шоирларни йиғиб, уларни турли йўллар билан 
рағбатлантириб ҳам турганлар. Шу йўсинда сарой атрофига маддоҳ, 
хушомадгўй шоирлар йиғила борган”
1

– 
деб ѐзади. Олим ўз фикрларини 
далиллаш мақсадида “Туҳфат ут-таворихи хоний”дан қуйидаги бир мисолни
келтиради: “Қўқон хони Норбўтабийнинг Муҳаммаддин деган ўғли бўлган. 
Бу шаҳзода адабиѐтдан унча-мунча хабардор бўлиб, ўз атрофига бир неча 
шоирларни йиққан эди. Бир куни базм вақтида у шоир Нусратга қараб 
қуйидаги мисрани ўқийди: 
Ба гирди шам чун қўнғуз бувад парвона-парвона. 
Мазмуни: Шамнинг атрофида қўнғиз шунчалик парвона бўлди. Шоир 
Нусрат дарҳол хушомад қилиб, иккинчи мисрани тўқийди: 
Сарат гардам, тариқи дилнавозй ѐд гир аз шам. 
Мазмуни: Бошингдан айланай, дилнавозлик йўлини шамдан ўргангин. 
Бу ҳозиржавобликдан хурсанд бўлган шаҳзода шоир Нусратга эллик 
арава буғдой инъом этган эмиш
2
”, 
– 
деган маълумотларни келтиради. 
Адабиѐтшунос олимнинг маълумотларини инкор этмаган ҳолда, хонларнинг 
мақсади фақат ижодкорларни бошқариш, атрофларига маддоҳ шоирларни 
йиғишдан иборат бўлмай, балки уларнинг ўзлари ҳам адабиѐт, шеърият 
билан қалбан ошно бўлганлигини таъкидлаймиз. Тақдирлашларни эса “Зар 
қадрини заргар, жавҳар қадрини жавҳаршунос билади”
3
,
– 
деб тушуниш тўғри 
бўлади. Нодираи даврондек шоиранинг 

шеърият мулкининг маликасига 
1
Қаюмов А. Қўқон адабий муҳити. –Т.: 1961. –Б.41. 
2
Туҳфатут таворихи хоний. ЛБ, 440, 84 а –варақ. 
3
Давлатшоҳ Самарқандий. Шоирлар бўстони (“Тазкират уш- шуаро”дан). –Т.: Адабиѐт ва санъат, 1981. –
Б.12. 


15 
айланишига сабаб бўлган Қўқон адабий муҳити ва унинг гуллаб-яшнашига 
улкан ҳисса қўшган Амир Умархон ҳам Қўқон хонларидан бўлиб, Амирий 
тахаллуси билан шеърлар битган нозиктаъб шоир эканлиги маълум. Бу 
жиҳатдан адабиѐтшунос олима И.Адизованинг қуйидаги фикрлари диққатга 
сазовор: “Унинг ўзи шоир бўлгани сабабли ижод аҳлига имконият яратиб 
берган. Уларга ҳомийлик ва раҳнамолик қилган. Миѐн Бузрукнинг 1930 
йилда Тошкентда чоп этилган “Ўзбек адабиѐти тарихига умумий қараш” 
китобида бу давр Қўқон адабий муҳитини “Олтин бешик даври адабиѐти” деб 
атайди. Бу таъриф, биринчи навбатда, сарой тарихчилари томонидан 
келтирилган “Олтин бешик” ва Бобур ҳақидаги воқеа билан боғлиқ. 
Иккинчидан, адабий муҳитда яратилган қулай ижодий шароит ва жараѐн ҳам 
назарда тутилган”
1

Нодира ижодий маҳорати Қўқон адабий муҳити, турмуш ўртоғи 
Амирийнинг саъй-ҳаракатлари, Жаҳон отин Увайсий сабоқлари таъсири 
остида такомил топиб тараққий қилди. Умархон унинг умр йўлдошигина 
эмас, балки шеъриятдаги устози ҳам бўлган: “мен ҳам алар мутобаатида назм 
услубидин баҳра топиб, “Ассуҳбату муассиратун”
2
натижаси бирла кам-кам 
шеър қонунидин хабардор бўлуб, гоҳо бирор мисраъ ва гоҳо бирор байт 
тақлид бирла айтур эрдим. Ҳазрат баъзи нуқсонлариға ислоҳ бериб, мавзун 
ва мурассаъ қилур эрдилар. То андак фурсатда ашъор қоидалариға мувосанат 
пайдо қилдим, то назм фунуниға моҳир ва мазмун сеҳрида соҳир бўлдим”
3

Самимият ва миннатдорлик билан йўғрилган ва муҳим тарихий аҳамиятга эга 
бўлган бу эътирофдан маълум бўладики, “Нодиранинг бутун ижоди Амирий 
раҳнамолиги ва таъсиридан холи эмас. У қатор шеърларида кўнгли 
амирининг шахси ва истеъдодини улуғлабгина қолмай, ижодига муносиб 
баҳо ҳам берган”
4

Бобнинг 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling