Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/41
Sana09.06.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1469303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
1669029752554295daraja

Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: 
Салафлар адабий мероси ва Қўқон адабий муҳитининг Нодира бадиият 
олами шаклланишидаги ўрни кўрсатилган; 
Нодира асарларининг диний-маърифий, фалсафий-тасаввуфий ва 
ахлоқий асослари аниқланган; 
шоира шеъриятида лирик қаҳрамон руҳияти тасвиридаги ранг-
баранглик, ўзига хосликлар ҳамда фарқли ва муштарак жиҳатлар 
ойдинлаштирилган; 
Нодира шеъриятининг ғоявий-бадиий такомили, жанрий хусусиятлари, 
образлар тизими билан боғлиқ ҳаѐтий талқин ва бадиийлик масалалари изчил 
ѐритилган; 
шоиранинг шеърий санъатларни қўллашдаги маҳорати ва маъновий 
уйғунлик масаласи очиб берилган. 
Тадқиқот натижаларнинг ишончлилиги объектга ѐндашув ва 
қўлланилган 
усулларнинг 
тадқиқот 
мақсадига 
мослиги, 
назарий 
маълумотларнинг илмий манбаларга асослангани, танлаб олинган ижодкор 
асарлари тадқиқот предметига мувофиқлиги, назарий фикр ва хулосалар 
психологик, герменевтик, қиѐсий-типологик таҳлил методлари воситасида 
чиқарилгани, назарий қараш ва илмий хулосаларнинг амалиѐтга татбиқ 
этилгани, илмий натижа ва хулосалар билан асосланганлигида кўринади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти чиқарилган назарий хулосалар, аввало, 
адабиѐтшунослик назарияси, шеър санъати илми, аруз поэтикасини ѐзишда, 
образлар ранг-баранглиги ва руҳият талқини масалаларини ўрганишда, 
хусусан, шеъриятда лирик қаҳрамон руҳияти тасвиридаги ўзига хосликлар, 
жумладан, фарқли ҳамда муштарак жиҳатларни ўрганиш бўйича ўқув 
адабиѐтлар яратишда манба сифатида фойдаланиш мумкинлиги билан 
изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олий таълим тизимида 
ўзбек филологияси йўналишидаги факультетлар учун “Ўзбек адабиѐти”, 
“Мумтоз поэтика асослари”, “Бадиий матн поэтикаси”, “Мумтоз адабиѐт 
йўналишлари”, “Адабиѐт назарияси” фанларидан дарслик, қўлланмалар 
яратиш, шунингдек, маъруза, семинар ва амалий машғулотлар мазмунини 
бойитишда, ихтисослик фанларини тизимли ўқитишда фойдаланиш 
мумкинлиги билан асосланади. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling