Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/41
Sana09.06.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1469303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
1669029752554295daraja

Тадқиқот объекти сифатида Моҳларойим – Нодира девонларининг 
ҳозиргача нашр этилган барча нусхалари, шунингдек, шоира девонининг ЎзР 
ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлѐзмалар 
фондида сақланаѐтган 4182, 7766-рақамли ва ЎзР ФА Давлат адабиѐт музейи 
фондидаги 139-рақамли қўлѐзма нусхалари танланган. 
Тадқиқотнинг предметини Нодира бадиий маҳоратини анъана ва 
новаторлик, маъно ва бадиий шакл уйғунлиги, бадиий санъатларни қўллаш 
маҳорати, образлар олами, лирик қаҳрамон табиати, янгича тафаккур тарзи
адабий таъсир ва ўзига хослик, ижодкор услубини аниқлаш заминида 
ўрганиш ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда тарихий-қиѐсий, биографик, 
комплекс таҳлил, герменевтик усулларидан фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Моҳларойим – Нодиранинг ўзбек ҳамда форс-тожик тилидаги 
шеърларида мумтоз анъана ва унга индивидуал ѐндашув, ижодкор услуби
ижодий талқин, инсон тақдирининг бадиий мушоҳадасига кўра ижодкор 
янгича тафаккури ва ифода тарзининг намоѐн бўлиши асоси эканлиги 
далилланган; 
ижодкор асарларида тарихий, диний-маърифий, фалсафий-тасаввуфий 
ва ахлоқий қарашларнинг чуқур ҳаѐтий ва ирфоний маънолардан холи 
эмаслиги, етакчи мавзу ишқ масаласининг умуминсоний олий идеаллар – соф 
муҳаббат ва одамийлик идеалларининг янгича талқинлари сабабли олам, 
одам ва Аллоҳ муносабатларини ўзида уйғунлаштирган шеърларининг 
теранлик касб этиши очиб берилган; 
Нодира шеърияти образлар тизимининг янгиланишида тарихийлик ва 
илоҳийликнинг уйғунлашуви, лирик қаҳрамон табиатининг такомиллашуви, 
ўзига хос иймон-эътиқодли, юксак маънавиятли, ботиний ва зоҳирий 
сийратли характер хусусиятлари, ошиқ, ориф, дўст тимсоллари билан инсон 
қадр-қиммати учун қайғурувчи муносабати, образларда руҳий изтироблар 
тасвири, ҳаѐтий талқин ҳамда фикр ва туйғу уйғунлиги бадиийлик 
тамойиллари орқали аниқланган; 
Моҳларойим шеъриятининг ғазал ва мусаммат жанрининг турлари: 
мухаммас, мусаддас, мусамман, муашшар фироқнома, шунингдек, 
таржеъбанд, таркиббанд, қасида жанрий таркиби, анъанавий мавзуларнинг 
бадиий талқин даражаси, бандли шеърлар талқини, анъана, янгилик ва 
маҳорат учлиги, татаббуъ-назираларда мавзу, ғоя, образ, тасвирий воситалар, 
қофия, радиф, вазн ва услубий муштараклик ҳамда ранг-баранглиги асослаб 
берилган; 
шоира ижодидаги анъана, янгиланиш мезонлари, ижодкор тафаккур 
тарзи, маъно ва бадиий санъатлар уйғунлиги, руҳият тасвирида шеърий 


11 
санъатларнинг ўрни, уларнинг ижодкор бадиий ниятини амалга оширишда 
теранлик касб этиши шоира ғазаллари ѐрдамида исботланган. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling