Кишлок хужалик корхоналари мулкининг хукукий холати


Download 134.5 Kb.
bet1/4
Sana20.12.2022
Hajmi134.5 Kb.
#1038861
  1   2   3   4
Bog'liq
Кишлок хужалик корхоналари мулкининг хукуки трансформацияси


Кишлок хужалик корхоналари мулкининг хукуки трансформацияси

Режа:



1. Кишлок хужалик корхоналари мулк хукукининг узига хос хусусиятлари ва турлари.
2. Кишлок хужалигида мулкчилик муносабатларини ислох килишнинг асосий йуналишлари.
3. Кишлок хужалик кооперативи (ширкат хужалиги) мол-мулки.
4. Фермер хужалигининг мол-мулки.
5. Дехкон хужалигининг мол-мулки
Маълумки, кишлок хужалик ишлаб чикариши уз таркибий кисмлари буйича бошка хар кандай ишлаб чикаришлардан фарк килади. Кишлок хужалик ишлаб чикаришида табиий ресурслар - ер, сув албатта иштирок этади. Инсон мехнатини куллаш табиий ресурслар оркали, улар воситасида амалга оширилади, бунда олинадиган самара хам уларнинг таркибий махсули булиб хисобланади. Бу холат ишлаб чикаришда вужудга келадиган мулкчилик муносабатларида хал килувчи булиб хисобланади. Табиий ресурслар мулкчилик муносабатларининг объекти сифатида узига хос хукукий макомга эга. Бу хукукий маком Узбекистон Республикаси Конституциясида уз ифодасини топган. Конституциянинг 55-моддасида курсатилишича, ер, ер ости бойликлари, сувлар, усимликлар ва хайвонот дунёси ва бошка табиий ресурслар умуммиллий бойлик булиб, улардан окилона фойдаланиши лозим ва бу табиий ресурслар давлат томонидан мухофаза килинади. Бу уринда Конституцияда “мулк”, “мол-мулк” эмас, балки “умуммиллий бойлик” ибораси ишлатилгани диккатга сазовордир. “Умуммиллий бойлик” юридик категория сифатида биринчи галда объектни кимга тегишли булишини эмас, балки кимларни манфаати йулида фойдаланиш лозимлигини билдиради. Табиий ресурслар мулк сифатида мулкий муносабатлар тизимида, мол-мулк сифатида хужалик муомаласида булганида уларнинг “умуммиллий бойлик” сифатидаги вазифаси хисобга олинади. Бу уринда яна шуни таъкидлаб утиш уринлики, давлат гарчи табиий ресурсларга нисбатан мулкдор (баъзи истисноларни хисобга олмаганда мутлак хукуклар сохиби, якка-ягона, танхо мулкдор) булиб хисобланса хам, “умуммиллий бойлик”нинг ягона субъекти эмас (табиий ресурслардан фойдаланиш буйича). Давлат иктисодий-мулкий муносабатларда бошка субъектлар билан узаро муносабатларда деярли тенг хукукий макомга эга ва табиий ресурсларга мулкдор сифатидаги холатдан фойдаланиб устунликка, афзалликка эга булиш, уни суиистеъмол килиши мумкин эмас. Табиий ресурсларнинг “умуммиллий бойлик” макомини хисобга олганда табиий ресурсларни мулкдор сифатида одатдаги хужалик муомаласи иштирокчиси булган давлат эмас, балки сиёсий хокимият, суверенитет сохиби булган давлат назарда тутилади деб айтиш мумкин. Миллий бойлик-бу халкка тегишли булган бойликдир. “Халк давлат хокимиятининг ягона манбаидир” (Конституциянинг 7-моддаси). Давлат халк эрк-иродасини ифодалайди, унинг манфаатларига хизмат килади (Конституциянинг 2-моддаси). давлат сиёсий хокимият ролида бошкарувни идора килишнинг маълум бир ташкилий тузилмаси , механизми сифатида намоён булар экан, унинг бу киёфасида табиий ресурсларга нисбатан мулкдор сифатидаги ваколатларини амалга ошириш тартибида хам мужассамлашади. Бу энг аввало табиий ресурслардан фойдаланиш тартибини маъмурий воситалар оркали белгилашда яккол куринади. Бирок бу холатни мутлоклаштириш хам тугри эмас. Давлат бозор муносабатлари тизимининг узига хос иштирокчиси. Бозор муносабатлари эса уз мохиятига кура субъектлар хукукий макомида, мулкчилик муносабатларида тенглик, узаро манфаатдорлик, ихтиёрийликни такозо этади. Бунда турли субъектлар уртасидаги муносабаталарни расмийлашитирувчи хукукий восита-шартномалар хисобланади. Давлат табиий ресурсларни мол-мулк объекти сифатида муомалага киритиб, бошка субъектларга фойдаланишга берар экан бу муносабатларни шартномалар оркали расмийлаштиради ёки алохида тартибда фойдаланиш учун бириктириб куяди. Бунда давлат табиий ресурсларни бошка субъектларга фойдаланишга беришда умуммиллий манфаатлардан келиб чикади. Бинобарин давлат табиий ресурслардан фойдаланувчи субъект манфаатларини умуммиллий манфаатларга йуналтириб туради.
Табиий ресурларга нисбатан айрим субъектлар фойдаланиш жараёнида мулк хукуки асосида эмас, балки ашёвий хукук асосида харакат киладилар. Масалан, Фукаролик Кодексининг 165-моддасида мерос килиб колдириладиган ер участкасига умрбод эгалик килиш хукуки ва ер участкасига доимий эгалик килиш ва ундан фойдаланиш хукуки мавжуд. Табиий ресурслар булган ер-сув кишлок хужалик ишлаб чикаришида мулкий объект сифатида катнашувида фукаролик хукукий меъёрлар билан бир каторда маъмурий бошкариш меъёрлари хам уларнинг хукукий режимини белгилашда мухим ахамиятга эга булади.
Кишлок хужалик корхонаси мулк хукуки объекти сифатида турли кучмас мол-мулклар (бинолар, иншоотлар), асбоб-ускуналар, чорва моллари, пул маблаглари, кимматбахо когозлар, кишлок хужалик махсулотлари ва хоказога бўлишлари мумкин. Корхоналар мол-мулкларини вужудга келиш асослари булиб ушбу корхона муассислари (аъзолари) мол-мулкини бирлаштириш ёхуд корхонанинг ишлаб чикариш, тадбиркорлик фаолияти натижасида олинган даромадлар ҳисобланади. Муассислар сифатида давлат, нодавлат юридик шахслар, шунингдек фукаролар булиши мумкин.

Download 134.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling