Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази тўғрисида


Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази таркибида ташкил этилган “Малакани баҳолаш маркази” фаолияти ҳақида


Download 74.5 Kb.
bet2/4
Sana04.02.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1162959
1   2   3   4
Bog'liq
Жиззах МОНОМАРКАЗ маълумотнома yangi

Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази таркибида ташкил этилган “Малакани баҳолаш маркази” фаолияти ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.12.2020 йилдаги ПҚ-4939 “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорга асосан:
Мамлакатимизда инсон капиталини тўлақонли ривожлантириш, олий ва профессионал таълимнинг сифатини ошириш, меҳнат бозорининг ривожланиши тенденсияларини инобатга олган ҳолда, аҳолининг кенг қатламларини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ҳамда малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” Мономарказ таркибида “Малакани баҳолаш маркази” фаолияти йўлга қўйилди.
Малакани баҳолаш маркази 10 та йўналишда аккредитатсиядан ўтказилган.
Талабгорларни малакасини баҳолаш мақсадида, малакани баҳолаш марказида экспертлар гуруҳи шакллантирилган. Малака имтихонларини назарий (тест) ва амалий қисми ўтказиш учун мономарказ моддий техник базасида фойдаланилади.
Жорий йилнинг бугунги ҳолатига кўра Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази, Ҳамкорлик ва халқаро аълоқаларни йўлга қўйиш мақсадида 25 та корхона ва ташкилотлар билан меморандумлар имзоланган. Шундан 15 таси ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобига тўғри келади.
2022 йил июн ойи ҳисобига яна 6 та ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Хозирги кунда “ ZEROMAXPLATINUM ” МЧЖ ишлаб – чиқариш тикув сехига амалёт ўташлари ва олиб борилаётган жараён билан таништириш мақсадида “Тикувчи” йўналиши тингловчилари маъсул шахс кузатувида жўнатилди.
Ҳамкор ташкилотларимиз билан тузулган Меморандумларда Мономарказга тингловчиларини жалб қилиш, мономарказ тингловчиларини амалиёт ўташлари ва Ҳамкор корхона ва ташкилотларда вакант бўш иш ўринлари бўлган тақдирда уларни бандлигини таъминлаш кўзда тутилади. Ҳамкорлик ва халқаро алоқаларни йўлга қўйиш мутаҳасислари банд бўлмаган аҳолини Мономарказдаги мавжуд йўналишларга жалб қилиш мақсадида Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 11 – синф битирувчиларига ва Жиззах шаҳридаги умумий 34 та Маҳаллаларда, Институт ва Университеларда ташкил этилган жами 3 та Меҳнат ярмаркаларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борди. Бундан ташқари, Мономарказ фаолятини кўпчиликка таништириш ва олиб борилаётган иш жараёнини янаям Жиззах аҳолисига кўрсатиш мақсадида, ҳафтанинг ҳар жума кунига Жиззах тилевиденяси “Ассалом Жиззах” кўрсатувига Муҳандис – уста ва ўқитувчиларни новбатма-новбат интервю беришлари учун зарур чораларни олиб борди.
Бундан ташқари мономарказда хорижий мутахассислар иштирокида 5 та йўналишларда дарслар олиб борилган. Хорижий мутахассислар дарс ўтган йўналлишлар кесимида.

Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling