Жиззах туманлараро маъмурий суди
судьяси М.Юлдашевга
“Расулберди авлоди” ХК ишончли вакили, адвокат
А.Саидхонов томонидан
ИЛТИМОСНОМА
Мазмуни шундан иборатки, “Жизвилерлойиҳа” Жиззах вилоят бошқармасининг 21.11.2022 йилдаги 41-01/06-575-сонли хатида “Гулмурод боғи бўстон” фермер хўжалиги ва “Расулберди авлоди” хусусий корхонаси эгаллаб турган ер майдони бир-бирига устма-уст тушмаслиги баён қилинган.
Шунга кўра, суддан “Жизвилерлойиҳа” Жиззах вилоят бошқармасининг мутахассисларини суд мажлисига чақириш ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш чораларини кўришингизни илтимос қиламан.
“Расулберди авлоди” ХК ишончли вакили, адвокат А.Саидхонов
Do'stlaringiz bilan baham: |