Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

 
 
 
 


16 
“ Сеҳрли стул” машқи. 
 
Мақсад: бахт хиссини шакллантириш, ҳаётий қадриятларни мустаҳкамлаш, ўзига 
ишонч хиссини уйғотиш. 
Керакли жихозлар: учбурчак, тўртбурчак ва доира шаклида қирқилган рангли 
қоғозлар-ўқувчилар учун, рангли қоғоз парчалари- тренер учун. 
Ўтказилиш тартиби: 
Ўқувчилар ўзларига ёққан шакллардан бирини танлайди. Натижада учбурчак 
гурухи, тўртбурчак гурухи ва доира гурухларидан иборат 3 та гурух ҳосил бўлади. 
Учбурчаклар – фазилатлар гурухи 
Тўртбурчаклар – ташқи кўриниш гурухи 
Доиралар – ижобий тилаклар гурухи 
Доира ўртасига битта стул қўйилади. Тренер қутича ичидаги рангли қоғоз 
парчаларига ўша синфда аввал ўтказган методикалар натижасида аниқланган руҳий 
тушкун ҳолатда, нохуш ҳолатларга таъсирчан, бироз эътиборталаб 3 та ўқувчининг 
исмини олдиндан ёзиб қутичага солиб қўяди.
Тренер сўзи: 
Ҳозир мен қутичани яхшилаб аралаштираман, қутича ичидаги қоғозчаларга 
синфимиздаги ҳамма ўқувчилар исми ёзилган, лекин сеҳрли стулимиз битта, энг 
бахтли инсон шу стулга ўтиради. Қутичани аралаштириб битта қоғозчани олиб, 
ичидаги исмни ўқийди. Исми чиққан ўқувчи чиқиб стулга ўтиради. Учбурчаклар 
стулга ўтирган ўқувчини фазилатларини айтиб мақташади, тўртбурчаклар эса ташқи 
кўринишига қараб мақташади, доиралар бўлса ўша сеҳрли стулда ўтирган ўқувчига 
ижобий тилакларни билдирадилар. 
Шундай қилиб, 3 та ўқувчини сеҳрли стулга ўтказиб машқни якунлаймиз. 
3. Тренер маърузаси. 
 
Бахтли бўлиш муаммоларсиз, бахтсиз воқеа-ҳодисалардан холис бўлиб яшаш 
дегани эмас, фақат уларни ҳаётнинг бир қисми деб қабул қилиш, уларга чидаш ва 
бардош бериб яшашга ўрганиш керак деганидир.


17 
Бундай ҳолатларни бартараф этишнинг турли усуллар мавжуд:
- чуқур нафас олиш ва чиқариш 
- чой, шарбат ёки сув ичиш 
- ёстиқни муштлаш 
- атрофдагиларга кўрсатмасдан йиғлаб олиш хам ёрдам бериши мумкин. 
Ўзингиз учун қулай бўлган тинчланиш услини танланг. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling