Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


II. ПСИХОЭМОЦИОНАЛ ҲОЛАТИ


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

II. ПСИХОЭМОЦИОНАЛ ҲОЛАТИ 
2.1. Агар сизнинг жавобларингизда биринчи вариант устувор бўлса, у ҳолда 
ўқувчилар билан ишлаш сиздан анча руҳий ва жисмоний куч талаб этади. Сиз 
вазиятни ўзгартириш имкони йўқлигидан тез-тез асабий ҳолатга тушасиз, жаҳлингиз 
чиқади, ташвиш чекасиз, ўзингизни ожиз ҳис қиласиз 
Эҳтимол, сиз ўзининг ва теварақ-атрофингиздагиларга ҳаддан ортиқ талаблар 
қўясиз ва шунинг учун ҳам изтироб чекасиз. Агар сиз юзага келган вазиятларга 
нисбатан ўз муносабатингизни ўзгартира олсангиз, у ҳолда ўқитувчи фаолияти учун 
характерли бўлган стресслардан озод бўласиз ва ўзингизнинг психоэмоционал 
ҳолатингизни яхшилайсиз. 
Ўқувчилар ва жамоа билан мулоқот сизга ҳўзур-ҳаловат бағишлаши учун ўзингиз 
ва теварақ-атрофдагиларингиз билан уйғунликка эришиш йўлларини ахтаришингиз 
зарур. Инсоннинг руҳий имкониятлари чексиз. Агар излансангиз сиз яхши 
психоэмоционал ҳолатга эришасиз ҳамда ўз-ўзингизни мувофиқлаштириш учун 
зарур бўлган восита ва усулларни топа оласиз. 


182 
2.2. Агар сизнинг жавобларингизда иккинчи вариант устувор бўлса, бу сизнинг 
асаб тизимингизнинг сезгирлигидан далолат беради. Сиз ўзга кишининг ҳолатини 
қабул қилиш ва унга ҳамдард бўлишга қодирсиз. Эҳтимол, сизнинг кайфиятингиз 
кўпроқ ташқи омилларга боғлиқ. Ноқулай вазиятлар сизни қийин аҳволга солиб 
қўйиши 
мумкин. 
Бундай 
ҳолларда 
сиз 
асабийлашиб, 
безовталанасиз. 
Ожизлигингизни намоён этишингиз мумкин. Буларнинг барчаси ишингиз 
самарадорлигига таъсир кўрсатади. Ноқулай ҳолатларни бартараф этишга сиз 
ҳамиша ҳам қодир эмассиз. Аммо ўзингизни, ҳис-туйғуларингизни бошқара 
олишингиз керак ва лозим. 
2.3. Агар сизнинг жавобларингизда учинчи вариант устувор бўлса, сиздаги 
ижобий психоэмоционал ҳолат ишингиз самарадорлигини белгилаб беради. Сиз 
фавқулодда ҳолатларда ўзингизни йўқотиб қўймайсиз, уларнинг оқибатлари учун 
масъул қарорлар қабул қилишга қодирсиз. Сизнинг ҳиссий барқарорлигингиз, ўзоқни 
кўра билишингиз ва меҳнатсеварлигингиз таълим муассасасидаги психологик 
муҳитга ижобий таъсир кўрсатади. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling