Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
III. ЎЗ-ЎЗИНИ БАҲОЛАШ
3.1. Агар сизнинг жавобларингизда биринчи вариант устувор бўлса, у ҳолда ўзингизни ижобий қабул қила оласиз. Сиз ижодий фикрлайсиз, дарсда жонли мулоқот муҳитини яратишга қодирсиз, ўқувчилар билан ҳамжиҳатликда ишлаб, уларга психологик ёрдам кўрсата оласиз. Сиз ўқувчиларни шахс сифатида қабул қиласиз ва уларни қадрлайсиз. Бу эса ўқувчиларнинг ҳиссий ривожланишига ва ўзлари ҳақидаги тасаввурларининг реалликка айланишига олиб келади. Сиз шижоатингиз, ёрқин хулқ-атворингиз, ижодий ёндашувингиз ва демократик тамойилларга амал қилишингиз билан ажралиб турасиз. 3.2. Агар сизнинг жавобларингизда иккинчи вариант устувор бўлса, у ҳолда ўз- ўзингизни баҳолашингиз нобарқарор. У ташқи шарт-шароитга, кайфиятга, атрофдагиларнинг фикрига боғлиқ. Сизнинг меҳнатингизга берилган ижобий баҳо ва кўтаринки кайфият ижодий парвозингизга туртки беради. Сиз эркин, ўзингизга ишонасиз, ўқувчиларга таъсир кўрсата оласиз ва уларнинг шахс сифатида шаклланишига тўғри йўналиш берасиз. Ўз-ўзингизга берилган паст баҳо («муваффақиятсизликдан кейин») теварақ-атрофдагилар билан муносабатингиз самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Касбий ва ҳаётий муаммоларни ҳал этишингизда қийинчилик туғдиради. 3.3. Агар сизнинг жавобларингизда учинчи вариант устувор бўлса, бу ҳол сизнинг атрофдагиларингиз билан ҳар доим ҳам эркин мулоқотга кириша олмаслигингизни кўрсатади. Бу сизнинг шахсиятингиз аҳамиятини пасайтиради. Хулқ-атворингизда ўзгаришлар бор. Кўп ҳолларда бу сизда теварақ-атрофдагиларга нисбатан салбий муносабат туғдиради. Бу жонли, ишонч билан ҳаракат қилишингизга ва дарсда яхши ижодий муҳит яратишингизга халақит беради. Гуруҳда ўзингизни ишончсиз ҳис қиласиз. Психологик ҳимояга зарурат сезмайсиз. Ўзингиз ва ўқувчилар имкониятини чеклайсиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling