Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

 
Натижаларни қайта ишлаш. 
Жавоб варақаларини йиғиб олгач, уларнинг бирламчи ишланиши мактаб 
психологи ёки тадқиқот ўтказилаётган шахснинг ўзи томонидан бажарилиши 
мумкин. Бунинг учун аввало жавоб варақасига диққатимизни қаратамиз. Одатий 
жавоб варақаси иккига бўлинган бўлади. Унинг чап томонига текширилаётган 
ўқувчи ўз жавобларини ёзади. Жавоб варақасининг ўнг қисмида 29-сатрнинг 6-
устунида жами 174 та номерланган катакча бўлиб, ҳар бир сатрдаги жавоблар 
маълум бир мазмунни, яъни муайян қизиқиш соҳасига тегишли жавобларни ўзида 
жамлайди. Ўнг томонга эса тадқиқотчининг ишланмалари ёзилади. Бу қисмда 3 
устун катакчалар бўлиб, биринчи устуннинг ҳар бир катакчасига тегишли 
сатрлардаги қўшув (+) белгилари сони ёзиб чиқилади. Сўнг ўша сатрдаги барча 
айрув (-) белгиларининг сони санаб чиқилади ва иккинчи устуннинг тегишли 
катакчасига ёзиб қўйилади. Жавоб варақасидаги «0» белгилар инобатга 


190 
олинмайди. Шундай қилиб, биринчи устундаги барча катакчалар қўшувлар сони 
билан, иккинчи устуни эса ҳар бир сатрдаги айрувлар сони билан тўлдирилади. 
Ўз-ўзидан маълумки, қўшув белгилар сони қанчалик кўп бўлса, ўша сатрга 
тааллуқли бўлган қизиқиш болада кўпроқ шаклланган бўлади ва агар айирув 
белгилар сони кўп бўлса, демак тегишли соҳа бола учун нафақат аҳамиятсиз, 
балки кераксиз эканлиги эътироф этилади. Шундай қилиб, назарий жиҳатдан ҳар 
бир сатрда қўшувларнинг сони нолдан ўн иккигача оралиқда бўлиши мумкин. 
Агарда биз ҳар бир сатрдаги жами қўшувлар ва айрувлар сонининг 
айирмасини (алгебраик йиғиндисини) олиб учинчи устуннинг тегишли 
катакчаларига ёзиб чиқсак, унда боланинг ҳар бир сатрдаги қизиқишлар 
соҳасининг хақиқий баҳосини топган бўламиз. Учинчи устундаги сонлар энди 
мусбат ҳам (агар сатрда плюслар сони кўп бўлса) бўлиши мумкин. Кўрсаткичлар 
–12дан Қ-12гача оралиқда бўлиб боланинг ҳар бир соҳага бўлган муносабатини 
аниқ ифодалашга қаратилгандир. Шубҳасиз, мусбат кўрсаткичли қизиқишлар 
алоҳида аҳамиятга эга ва бу борада кейинроқ фикр юритамиз. Лекин манфий 
кўрсаткичли соҳалар ҳам ўқитувчилар, ота-оналар учун маълум бир мулоҳазалар 
қилишга асос бўлади. Шу сабабли охирги устунда чиқарилган рақамлар тўғри 
талқин этилиши ва албатта бола ички дунёсининг тўғри шаклланишини назорат 
этиш учун зарур бўлган кўрсаткичдир. Шу сабабли бу қиймат методика берадиган 
энг муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади. 
Шундай қилиб, биз ҳар бир боланинг 29 кўрсаткичда ифодаланган алоҳида-
алоҳида соҳаларда бўлган қизиқиш ва интилишлари ҳақида маълумотларга эга 
бўлишимиз мумкин. Бундан ташқари яна бир маълумотни олиш имконияти бор. 
Бунинг учун ишланмаларнинг биринчи устундаги барча 29 рақамли йиғиндисини 
олиб уни 29 га бўлсак ўқувчининг ўртача қизиқувчанлик даражаси келиб чиқади. 
I. 1,2,3- Қизиқувчанлик даражаси ўртадан паст. Ҳеч нарсага қизиқмайди 
(коррекцион гуруҳга жалб этилиши керак). 
II.4,5,6-Аниқ қизиқишлари бор. Келажагини онгли белгилайди. 
III. 7,8,9- Қизиқишлари тарқоқ («сангвиник»). Лекин ўзининг қизиққан 
соҳаси ҳам бор. Ижтимоий фаол ўқувчи. 
IV. 10,11,12- Қизиқишлари мавҳум, ёки чин дилдан жавоб берилмаган; 
пассив, ижтимоий етилмаган бола (коррекцион гуруҳда шуғулланиши лозим). 
I ва IV-гуруҳдаги ўқувчилар коррекцияга муҳтож. 


191 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling