195
КАСБИЙ ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ МОТИВЛАРИ (МОЙИЛЛИКЛАРИ)НИ
АНИҚЛАШ УСУЛИ
(«Касб танлаш мотивини аниқлаш» методикаси)
Агар синалувчида у ёки бу касбга мойиллик ёрқин ифодаланган бўлса ва у
муайян бир касбни танлаган бўлса, унда айнан шу касбни танлаш мотиви қандай
эканлигини билиш зарурати ҳам юзага келиб қолиши мумкин. Бу ўринда
психолог қуйидаги «Касб танлаш мотивини аниқлаш»
- деб номланган
методикадан фойдаланиши мумкин.
Касбий мотивация (мойиллик)-касб танлашга сабаб бўладиган аниқ
рағбатлантирувчи ҳаракатдир.
Касб эгаллаш истаги ўқувчиларда атроф-муҳит омиллари ва мактабда
ўтказиладиган касб – ҳунарга йўналтириш ишлари орқали шаклланади.
Касбий мотивация ўзгарувчан, унинг шаклланиши ўзлуксиз жараён бўлиб,
объёқтив ва субъектив омиллар таъсирида боради.
Шунинг натижасида касбий
мотивацияни илк босқичларида аниқлаб, зарурият бўлса уларни тўғирлаш
мақсадга мувофиқдир.
Касбий мотивацияни якка тартибда ва гуруҳларда ўрганиш мумкин.
Ўсмирларга жавоб варақалари тарқатилиб, қўлланма ўқилади. «Саволнома тасдиқ
гаплардан иборат, ҳар биттаси 3 та ҳар хил маъноли гап билан тугалланган. 3
вариант жавобдан фақат битта тўғри келган жавобни топиб жавоблар варақасига
белгилаш лозим. Диққат қилинг, ҳар битта тасдиқ учун 1 та жавоб белгиланган
бўлиши керак.
Жавоб берганингизда, ёдингизда бўлсин, аниқ бир жавобдан кўра
балларнинг жами муҳимроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: