Замонавий иссиқхонада лимон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил


Download 336.53 Kb.
bet1/5
Sana29.04.2023
Hajmi336.53 Kb.
#1401682
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Янги лимон


«Тасдиқлайман»
FAZILOV UCHSUN BOG’I” F/X нинг
Рахбари “______” ___________
Замонавий иссиқхонада лимон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш бўйича
ТЕО


2022йил
Мундарижа
К И Р И Ш.

  1. Лойиханинг мақсади

  2. Лойиха ташаббускори

  3. Лойихани бошланғич қиймати

  4. Лойиха Стратегияси

    1. Иқтисодий ва ишлаб чиқариш сиёсатида лойиханинг таъсири

  5. Лойиханинг бозор ва концепцияси.

    1. Талаб ва таклиф

      1. Бозорнинг структураси ва тавсифи, мавжуд тармоқнинг потенциали, рақобатчи ташкилотлар

    2. Булимлар буйича харажат тавсифи

  6. Ем-хашак захираси

    1. Хом-ашё, материаллар ва компонентларнинг классификацияси

      1. Озиқ-овқат базасини мавжудлиги

    2. Лойиха буйича талаб

  7. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўл харажатлари

    1. Йўл харажатлари

    2. Солиқлар

    3. Амортизация

    4. Бўлим бўйича харажатлар сметаси

  8. Меҳнат ресурслари

    1. Мавжуд менат ресурсларига бўлган талаб

    2. Йилик иш хақи фонди

  9. Моддий ресурслари

    1. Хом ашё, материаллар таснифи

  1. Лойихани амалга ошириш схемаси

10.1.Лойихани амалга ошириш босқичи
11.Молиявий режа
11.1.Тўлиқ инвестицион харажатлар
11.2. Лойиҳани молиялаштириш: молиялаштириш механизми ва манбалари
11.3. Сотилган иаҳсулотлар учун қилинган харажатлар
11.4. Фойда ва зарарни хисоблаш
11.5. Нақд пул оқими
11.6 Соф ишчи капитал прогнози
11.7 Рисклар ва уларнинг олдини олиш усуллари
12.Х У Л О С А.
Тижорат сири «FAZILOV UCHQUN BOG’I» F/X нинг бизнес режаси.
Ушбу бизнес-режа «FAZILOV UCHQUN BOG’I» F/X томонидан тайёрланган бўлиб, унинг иқтисодий ва молиявий тарафларини очиб берувчи маълумотларга эга.
Ушбу ҳужжатда келтирилган маълумотлар «FAZILOV UCHQUN BOG’I» F/X нинг мулки ҳисобланиб, конфеденциал характерга эгадир. Ҳужжат фақатгина ушбу тадбиркорлик раҳбарияти томонидан маълумотларни ўрганиш рухсат этилган шахсларгагина тақдим этилади. Маълумот кўчириш, нусха олиш ёки ичидаги кўрсаткичлар ҳақида бошқаларга ахборот тарқатиш қатиян ман этилади.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик учун хамма йуллар очилган,ундан самарали фойдаланиш зарур.”


Ш.М.Мирзиёев


К И Р И Ш.

Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиёти шароитларига босқичма- босқич ўтиб бораётган шароитда, худудларда ишлаб чиқариш хизмат кўрсатишни молиявий жихатдан куллаб кувватлаш мухум вазифалардан бири булиб колмокда. Бу эса ўз навбатида Жамиятимиз онгига янгича фикрлашни, янгича дунё карашни хамда давлат олдида ўзгача бир масъулиятни олиб киради. Янгиликларни олиб кириш, янгича караш, янгича фикрлашга йуналтириш эса, давлат ривожланиши программасида мухум потенциал хисобланади. Бу эса ушбу худуд ахолиси турмуш даражасини кўтариш учун жуда мухум хисобланади. Бугунги кунга келиб мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида барча норматив- хуқуқий хужжатлар қабул қилинди. Қисқа давр мобайнида мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ҳужжатлари қабул қилинди.


Сенаторлар ва депутатлар корпуси, фуқаролар йиғинлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда, жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали шаклларини жорий этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора- тадбирларнинг натижалари мазкур дастурлар ҳамда ҳужжатларнинг қабул
қилинишига асос бўлди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалий рўёбга чиқариш доирасида қабул қилинган 20 дан ортиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 180 дан ортиқ фармонлари ва 450 дан ортиқ қарорларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш ҳозирги босқичда кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади.


Мамлакатимиз иқтисодининг асосий тармоғи-агросаноат мажмуида маҳсулот ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш, таъминот, хизмат кўрсатишга ихтисослашган хўжаликлар, Завод ва ташкилотлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларда бош мезон-темир интизом, халол рақобат ва одилликка таянган фаолият бўлиши лозим.
Сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил натижалари жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлари талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.
Меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, ишбилармонлик салоҳияти оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш, экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун катта тажриба ва захира мавжудлигидан
далолат беради.
Тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички махсулотдаги улушини ошириш, улар томонидан ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг ракобатбардошлигини таъминлаш учун хукуматимиз томонидан салмокли имтиёзлар хамда молиявий кўмаклар берилмокда. Шу сабабли ушбу имкониятлардан фойдаланган холда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини ривожлантириш оркали жамият ва халк манфаатларини кўзлаб харакат килмокдалар. Хозирги кунда махсулот ишлаб чиқариш хамда хизматлар кўрсатиш канчалик унумли ва арзон бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, ташкилот хамда ахолини ушбу махсулот ва хизматларга булган талабини кондириш шунча яхши булади. Гулистон шаҳридаги «FAZILOV UCHQUN BOG’I» F/X ўзининг Низомидан келиб чиққан холда айнан давр талабига мос ва бозор шароитини ўрганган холда вилоят ахолисини жахон стандартларига мос иссиқхонада лимон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳмулотлари етиштиришни мақсад қилган. Бозорни арзон махсулотлар билан таъминлаш, ахоли эхтиёжини кондириш ва ишлаб чикарилган махсулотлар билан бозор шароитида ўз ўрнини топиш имкониятларини излаб топишни хар бир тадбиркор ўз олдига мақсад килиб олиши керак. Хар бир тадбиркорнинг махсулоти канчалик арзон ва сифатли бўлса хамда бу махсулот билан бозорга чикса, махсулотини реализациясидан даромад олиб узининг ва жамоасининг ижтимоий-иқтисодий эхтиёжларини қондира олса, бу ёш давлатимизнинг равнақига кўшган хиссаси хисобланади.
Лойиханинг асосий максади вилоятда иссиқхона ташкил этиш ва лимончилик соҳасини йўлга қўйиш орқали маҳсулот самарадорлигини ошириш, лимончиликнинг моддий-техника базасини яхшилаш натижасида асосий воситалардан окилона фойдаланиш, истеъмолчиларни ушбу турдаги махсулотларга бўлган талабини кондириш оркали пировард натижада даромад олиш хамда ундан самарали фойдаланиш хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор Қарор ва Фармонлари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни, тадбиркорларга солиқ ва бошқа тўловларнинг соддалаштирилиши, мамлакатимизга чет эл инвестициясининг олиб кирилишда
давлатимизнинг тадбиркорларга кўрсатаётган имтиёзлари, экспорт учун ишлаб чиқарилаётган товарларга божхона тўловларининг қисқартирилиши, бундан ташқари 2011 йил “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” йили Давлат дастурининг ишлаб чиқилиши тадбиркорларга кенг йул ва бир қанча имкониятлар яратиб бермоқда. Бундан ташқари ҳозирги кунда хусусийлаштириш жараёнида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишлар мулкдорлар учун айни муддао бўлмокда. Хозирги вақтда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислохотларнинг икккинчи босқичида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, айниқса кичик ва хусусий фирмаларни ривожлантириш масаласига устувор йўналиш сифатида қаралиб, унга катта эьтибор қаратилмоқда.
Хукуматимиз томонидан республикамизнинг чекка-чекка қишлоқларида хам ахолига сифатли маиший хизмат кўрсатиш, замонавий таълим ва билимлар бериш, ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш ва ишга тушириш жадал равишда рағбатлантирилиб борилмоқда. Бу эса чекка вилоятларда янги иш ўринлари яратилишига ва ахолисининг моддий фаровонлигининг ошишига замин яратмоқда.
Бугунги кунга келиб, бозор муносабатларининг барча сохаларини ўз ичига олган мустахкам бозор яратилди. Шу мақсадда иссиқхоналарлар ташкил этиш, унинг фаолиятини ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш учун тадбиркорнинг мукаммал бизнес режаси бўлиши фаолиятнинг пойдевори хисобланади.

Download 336.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling