Tuman hokimi: Z.SH.Roʼziev
Туман ҳокимининг 2018 йил
26-июндаги №1479-сонли қарорига
ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10-августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий химоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №237-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1991 йил 27 майдаги №212-сонли Фармони, ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган туман ҳокимининг 2018 йил 25-июндаги №1479-сонли қарори бўйича рўйхатга олинган якка-ёлғиз кексалар, пенсонерлар ва ногиронларни саҳоват ва мурувват уйларига жойлаштирилганлиги, вафот этганларни рўйхатдан чиқариш ва кўчиб келганларни рўйхатга олиш ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг 2018 йил 22-декабрдаги №590-сонли хатини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
Туман тиббиёт бирлашмасининг 2018 йил 22-декабрдаги №590-сонли
хати ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида қабул қилинган туман ҳокимининг 2018 йил 25-июндаги №1479-сонли қарорига, туман тиббиёт бирлашмасида ҳисобда турган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг айримлари саҳоват ва мурувват уйларига жойлаштирилганлиги, вафот этганлар ва кўчиб кетганларни рўйхатдан чиқариш ҳамда кўчиб келганларни янги рўйхатга олинганлиги муносабати билан қисман ўзгартириш киритилсин.
3. Туман тиббиёт бирлашмаси (М.Холиков)га тақдимномага кўра 1-иловада кўрсатилган вафот этган якка-ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ҳисобдан чиқариш топширилсин.
4. Туман тиббиёт бирлашмаси тақдимномасига кўра рўйхатга олинган якка-ёлғиз кексалар, ёлгиз яшайдиган кексалар умумий рўйхати 2-иловага, ўзгалар парваришига муҳтож ижтимоий хизматга олинган ёлғиз яшовчи кексалар, 3-иловага асосан тасдиқлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |