Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда Давлат башқаруви


Бозор иқтисодиёти шароитларида транспортни бошқариш тамойиллари


Download 1.51 Mb.
bet2/4
Sana29.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1137441
1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза тақдимоти

2. Бозор иқтисодиёти шароитларида транспортни бошқариш тамойиллари
  • Транспортни бошқаришнинг янги тамойиллари:
  • 1. Транспорт — иқтисодий инфратузилманинг давлат томонидан устивор тармоқ сифатида қараладиган энг муҳим тармоқларидан биридир, чунки унинг фаолият кўрсатиши иқтисодий ривожланишга таъсир кўрсатади.
  • 2. Барча мулкчилик шаклларига эга бўлган корхоналарнинг тармоқда фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун тенг шарт-шароитлар, ҳуқуқий кафолатлар ва хўжалик мустақиллиги. Транспорт хизматлари кўрсатишда барча бозор субъектларининг истисносиз тенглиги.
  • 3. Транспорт тармоқлари ва корхоналарнинг давлат томонидан иқтисодий тартибга солиниши. Қатъий вертикал тузилмалаштириш, режа-буйруқбозлик иқтисодиёти учун характерли бўлган – давлатнинг молиявий ва моддий ресурсларни тақсимлаши самарали тартибга солиш механизмлари билан алмаштирилади. Давлат томонидан тартибга солиниш қуйидаги сфераларда амалга оширилади: транспорт хизматлари бозорини ташкил қилиш ва корхоналарнинг бозорга қўйилишини назорат қилиш; транспортда нархларни шакллантиришни тартибга солиш (тарифларни тузиш қоидаларини белгилаш ва мажбурий тарифни ўрнатиш); солиқларни тартибга солиш (транспорт объектларини модернизациялаш ва ривожлантириш харажатлари бўйича солиқ имтиёзлари, махсус ҳудудвий солиқларни киритиш); инвестицион тартибга солиш (давлатнинг кўпроқ маблағталаб лойиҳаларни амала оширишда иштирок этиши).
  • 4. Давлат миқёсидаги ваколатларни худудий бошқариш органларига бериш. Маҳаллий маъмуриятлар даражасига қуйидаги масалаларни ҳал қилиш ваколати берилади: марказлашган дотациялар, моддий ресурсларни транспорт корхоналари ўртасида тақсимлаш; маҳаллий тарифларни назорат қилиш; транспорт фаолиятининг маҳаллий турларига лицензиялар бериш; давлат тасарруфда бўлган корхоналарни бошқариш; акциялаштирилган корхоналарни бошқаришда давлат органлар номидан иштирок этиш.
  • Транспортда бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади:
    • катта ҳудудда ўзаро ҳаракатларга киришадиган транспорт объектларини кенгликда (маконда) жойлаштириш ва улардан кўпчилигининг (масалан, темир йўлларнинг) узлуксиз ишлаш жараёни;
    • ташишларнинг хавфсизлиги билан боғланадиган технологик функцияларни аниқ бажариш зарурлиги;
    • ташиш жараёнларини бошқаришда ягона бошчилик, интизомлилик ва диспетчерлаштириш;
    • ташиш конвейерининг барча звеноларининг жипс ўзаро боғланиши ва ўзаро боғлиқлиги.
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling