Транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланган носозликлар аниқланганда ҳайдовчининг вазифалари
Руль бошқаруви, тормоз тизими, улагич мосламаси, ойна тозалагич ишламаганда ва қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмаслик шароитида – фаралар ва орқа габарит чироқлари ёнмаса, транспорт воситаларининг ҳаракати тақиқланади.
Ҳайдовчи шундай носозликлар келиб чиққанда, транспорт воситаларини жойидан қўзғатмасдан, шу жойнинг ўзида носозликни бартараф этиши шарт. Агарда носозликни бартараф этиш имконияти бўлмаса, транспорт воситасини шатакка олиш усули билан техник хизмат масканига олиб борилади.
Акс ҳолда ушбу қоидани бузган ҳайдовчига ЭКОИҲнинг 1 баравари миқдорида жарима солинади.
Бундан бошқа техник носозликлар пайдо бўлганда таъмирлаш ёки тўхтаб туриш жойларига фалокат ёруғлик ишоралари қўллаган ҳолда етиб бориш мумкин.
Йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган носозликлари бўлган транспорт воситаларидан фойдаланишнинг хавфли оқибатлари
Техник транспорт воситаларини бошқариш жараёнида олд осма вилкасининг синиши, шиналарнинг ёрилиши, ишчи тормози, руль бошқармаси ва бош қа хавфли носозликларнинг юзага келиши эҳтимоли бор. Ушбу носозликлар натижасида ҳаракат хавфсизлигига тахдид солиниши, йўл- транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиши, шу билан бирга, йўл ҳаракати қатнашчиларининг соғлиғига зарар етиб, уларнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.
Шунинг учун ҳайдовчи йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасининг техник созлигини кўздан кечириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 139–1- моддасига биноан Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчи ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |