Йўл харитаси доирасида тўртинчи ҳафта давомида бажарилган ишлар юзасидан


Download 18.96 Kb.
bet1/2
Sana24.12.2022
Hajmi18.96 Kb.
#1057358
  1   2
Bog'liq
Ҳисобот Оҳангарон мактаблари учун 4 ҳафта




Оҳангарон шаҳридаги мактабларнинг таълим-тарбия жараёнини яхшилаш юзасидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Амалий филология факультети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчиларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича йўл харитаси доирасида тўртинчи ҳафта давомида бажарилган ишлар юзасидан


ҲИСОБОТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2022 йил 6-апрелдаги 08-942-сонли топшириғига биноан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Амалий филология факультети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ишчи гуруҳи Оҳангарон шаҳридаги мактабларнинг таълим-тарбия жараёнини яхшилаш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича йўл харитасида белгиланган вазифаларни бажариш учун 2022 йилнинг 11 май куни Оҳангарон шаҳридаги мактабларда бўлди. Мазкур ташриф мобайнида Йўл харитасининг 2-бандида кўрсатилган “Мактаб педагогик жамоаси билан учрашувлар ташкил қилиш, педагогларнинг касбий эҳтиёжларини аниқлаш, ўқитувчиларнинг дарс таҳлилини қилиш” юзасидан тегишли вазифалар амалга оширилди.


Мактаб педагогик жамоаси билан учрашувлар ташкил қилиш юзасидан Оҳангарон шаҳридаги 6, 8, 9-мактаблар ҳамда “Оҳангарон-Қоракўл” математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқитувчилари билан учрашувлар ташкил қилинди. Учрашувларда мактаб ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш, ўқувчилар билан ишлаш малакаларини такомиллаштириш, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Уларнинг ўқув-услубий ва методик ишларини таҳлилий-танқидий ўрганиш орқали дарсларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш бўйича мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Илғор ва тажрибали ўқитувчиларнинг дарс методикасини ўрганиш ва уларни кенг оммалаштириш юзасидан ёш ўқитувчиларга тавсиялар берилди.
Дарсларни таҳлил қилиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қуйидаги дарсларга кирилди ва дарс жараёнлари танқидий-таҳлилий ўрганилди:




Download 18.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling