Йўл харитаси доирасида тўртинчи ҳафта давомида бажарилган ишлар юзасидан
Download 18.96 Kb.
|
Ҳисобот Оҳангарон мактаблари учун 4 ҳафта
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кафедра мудири ______________ А. Собиров Ишчи гуруҳ раҳбарлари ______________ А. Ҳасанов ______________ Қ. Абдурасулов
Кузатилган дарсларни муҳокама қилиш учун мактабдаги ўқитувчилар хонасида мажлис ўтказилди. Унда кузатилган дарслардаги ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди. Хусусан, 8-мактаб директори Хамраев Икром Зокиржонович ҳамда директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Давлатова Камола Джуракуловна бошчилигида мактаб ўқитувчилари билан мажлис ўтказилди. Унда кузатилган дарслар танқидий таҳлил қилинди. Хусусан, З.Пўлатова томонидан Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан ўтилган “Ўзбекистон Республикаси сайлов тизими” мавзусидаги дарс машғулоти танқидий баҳоланди. Мазкур дарсда видеолавҳалардан фойдаланиш, сайлов қонунчилигига оид адабиётлар олиб кириш ва улар ҳақида ҳам назарий фикрлар бериш лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, 5-синфда адабиёт фанидан ўтказилган “Ўзбекистон” қасидаси ҳақидаги дарсда ўқувчиларнинг шеърни ёд олишга қизиқтирилмаганлиги танқид қилинди. Ўқитувчи Г.Юсуповага шеърни ифодали ўқиш билан бирга уни ёд олдириш лозимлиги уқтирилди. Биология ўқитувчиси Е.Ишанкуловага дарсга меъёрий ҳужжатлар билан кириш кераклиги тушунтирилди. 7-синфда ўтилган Адабиёт дарсида болаларнинг шовқин солиши, уларнинг дарс интизомига риоя қилмасликлари ҳақида фан ўқитувчиси Д.Қўшбоқовага тавсиялар берилди. Шунингдек, дарс машғулотларининг ютуқлари ва камчиликлари ҳам объектив баҳоланиб, илғор ўқитувчилардан зарур таклиф ва тавсиялар эшитилди. Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари К.Давлатова муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун мактаб маъмурияти томонидан зарур чоралар кўрилишини маълум қилди. 6-мактаб маъмурияти томнидан ҳам дарс таҳлилини муҳокама этиш бўйича йиғилиш уюштирилди. Унда кузатилган дарслардаги ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди. Унда 6-мактаб директори Ахророва Малика Хакимовна, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Мусаева Махбуба Маматқуловна, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Бўриев Ойбек Обиджоновичлар ҳам иштирок этди. Унда кузатилган дарслар танқидий таҳлил қилинди. Хусусан, О.Бўриев томонидан Тарбия фанидан ўтилган “Ахборотни сақлаш ва узатиш” мавзусидаги дарс машғулоти танқидий баҳоланди. Мазкур дарсда ИТлардан фойдаланиш, ахборотни сақлаш ва тарқатиш билан боғлиқ қонунчиликка оид адабиётлар олиб кириш ва улар ҳақида ҳам назарий фикрлар бериш лозимлиги тушунтирилди. Умуман, йиғилишда дарс машғулотларининг ютуқлари ва камчиликлари ҳам объектив баҳоланиб, илғор ўқитувчилардан зарур таклиф ва тавсиялар эшитилди. Худди шу тартибдаги дарс таҳлили билан боғлиқ йиғилиш 9-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. Унда мактаб директори Машкурова Феруза Абдужалиловна ва маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шодиева Азиза Зиёдуллаевна ҳам иштирок этди. Йиғилишда иккинчи сменада ташкил этилган дарсларни ўрганиш ва таҳлил қилишга алоҳида аҳамият қаратилди. Кузатилган дарс машғулотида қўлланилган педагогоик технологиялар бошқа ўқитувчилар учун ҳам намунали эканлиги таъкидланди. Илғор тажрибали ўқитувчиларнинг ёш ўқитувчилар учун мастер-класслар ўтиб бериши мактаб жамоасининг методик эҳтиёжларини қондиришда катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Бундан ташқари ишчи гуруҳ “Оҳангарон-Қоракўл” математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган мактаб интернати директори Ҳамдамов Илхом Рахматович ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳамраев Акмал Неъматжонович ва Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Сулаймонов Саидвали билан ҳам учрашди. Она тили ўқитувчиси С.Сулаймоновга зарур услубий ва методик ёрдам беришни ишчи гуруҳ ўз зиммасига олди. Кейинги сафар учрашувларда мактаб-интернатнинг битирувчи ўқувчилари билан учрашишга ҳам келишиб олинди. Кафедра мудири ______________ А. Собиров Ишчи гуруҳ раҳбарлари ______________ А. Ҳасанов ______________ Қ. Абдурасулов Download 18.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling