Йўловчи ташишни логистик ташкил этиш ва бошқариш


Йўловчи ташишда логистик сервисни ташкил этиш


Download 42.75 Kb.
bet2/2
Sana22.01.2023
Hajmi42.75 Kb.
#1109977
1   2
Bog'liq
10-мавзу

2. Йўловчи ташишда логистик сервисни ташкил этиш

Аҳолининг ташишга бўлган эҳтиёжини қондиришда биринчи ўринда автомобил транспорти воситаларидан бири бўлган автобуслар алоҳида ўрин тутади.


Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда 1,5 млн. дан ортиқ енгил автомобил, 300 мингдан ортиқ юк автомобили ва 73 мингдан кўп автобус мавжуд бўлиб улар ёрдамида ҳар йили 3 млрд.дан ортиқ йўловчи ташилмоқда.
Биринчи автобус қатнови 1906 йилда Фарғона-Марғилон шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган. 1910 йили Тошкентда биринчи автобуслар пайдо бўлган. Хориждан келтирилган 8 та кичик автобус ва битта 40 ўринли автобус шаҳар кўчаларида қатнай бошлаган.
15 йил давомида республика бўйича йўловчи ташиш мартшрутлар сони 2347 тадан 4351 тага ошди. Ундан 997 таси шаҳар, 2743 таси шаҳар атрофи ва 611 таси шаҳарлараро йўналишлардир.
Тошкент шаҳри майдони – 334.8 кв.км дан ортиқ ҳисобланади, маъмурий жиҳатдан 11 та шаҳар туманларидан ташкил топган. Тарихий ривожланиш жараёни натижасида унинг майдони тобора кенгайиб бормоқда. Тошкент шаҳри аҳоли сони бўйича МЖҲ мамлакаталарида 4- чи (Москава, Снкт-Петербург ва Киев шаҳарларидан кейинги) ўринда туради.
Аҳоли зичлиги бўйича кўриб чиқадиган бўлсак, ҳозирги кунда ўзининг катта демографик салоҳияти бўйича Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтохур туманлари еткачилик қилади. Шаҳар бўйича ҳар бир кв.км. майдонга 7025 киши жойлашган бўлиб, энг юқори кўрсаткич Шайхонтохур (11401 киши) ва Олмазор (9670 киши), яъни шаҳарнинг қадимий эски қисмида қайд этилган.
Шаҳар транспорт тизими жуда яхши ривожланган. Унга асосан шаҳар автобуси, метрополитен ва енги такси транспортлари киради. Шаҳар транспорт тизими сифат ва ижтимоий жиҳатдан бир-бири билан боғлиқ ва бу боғлиқликни қуйидаги расмдан кўриш мумкин ( -расм).

-расм. Транспорт тизимининг сифат ва ижтимоий жиҳатдан боғлиқлиги


Шаҳар транспортида хизматлар сифатини яхшилаш тадбирлари доимий равишда ўрганилиб боришни талаб этади. Чунки транспорт фаолиятининг ривожланиши аҳолининг транспорт хизматларининг сифат даражасига бўлган талабини ҳам ошиширади. Ушбу талабларга жавоб бериш учун транспорт корхоналари ўз фаолиятиларини логистика тамойиллари асосида ташкил қилишлар, йўловчи ташишда логистик сервисни қўллашлари мақсадга мувофиқ бўлади. Шаҳар транспортида йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш сифати асосан кўрсатилаётган хизматларнинг маъқуллиги, натижавийлиги, ишончлилиги ва фойдаланишнинг қулайлигидадир ( -расм).


3-расм. Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш сифати


Йўловчи ташиш фаолиятида логистик сервис соҳасидаги ишлар учта турга бўлинади:
а) сотув олди ишлар – логистик сервис тизимини яратиш бўйича ишлар;
- логистик сервис соҳасидаги корхона сиёсатини аниқлаш;
- транспорт хизматларни режалаштириш.
б) сотув жараёнида амалга ошириладиган ишлар:
- йўловчи транспорти харакати ҳақида ахборот етказиш;
- йўловчиларни ўз манзилларига етказишнинг ишончлилигини таъминлаш;
- хизматлар ассортиментини кенгайтириш.
в) сотувдан кейинги хизматлар:
- йўловчиларни манзилларига етказиш жараёнида кафолатли хизмат кўрсатишни таъминлаш;
- норозиликларни кўриб чиқиш (хизматлардан мижоз норозилигини билдирса);
- техник хизматларни тайёрлаш;
- мутахассисларни ўқитиш ва шу кабилар
Логистик сервисни мажмуавий кўринишда транспорт корхонаси, транспорт – экспедиторлик компаниялар фаолиятида ёки логистик марказлар фаолиятида кўриш мумкин. Истеъмолчилар товар ёки хизматни сотиб олишда сотувчининг логистик сервис борасидаги имкониятларини ҳисобга олади. Бунда сотувчининг рақобатдошлиги унинг кўрсатаётган хизматлари турлари ва сифати билан белгиланади. Бошқа томондан эса кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш қўшимча харажатларни тақозо этади. Кўрсатилаётган логистик хизматлар доираси ва уларнинг сифат даражалари кенглиги корхона рақобатбардошлигига таъсир этади. Аммо хизмат доираси ва сифатини кенгайтириш қўшимча харажатлар билан боғлиқ бўлгани боис корхона истемолчиларига логистик хизмат кўрсатишнинг рационал кетма-кетлигини аниқлаш лозим.
Логистик сервиснинг сифат чегаралари қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳоланади.
а) эгилувчанлик (гибкость) – ташиш шароитининг ўзгаришини мижоз ҳоҳишига кўра қониқтириш имкониятининг мавжудлиги билан тавсифланади.
Улар:

  • буюртма бериш тартиби;

  • буюртма бериш формаси;

  • буюртмани олдиндан қабул қилиш имконияти.

б) ишончлилик – шартномада кўрсатилган айрим хизматлар муддати каби етказишнинг умумий муддатига ҳам риоя қилиш қобилияти.
в) буюртма бажарилиш давомийлиги – истеъмолчига буюртмани қабул қилишдан то буюртма қилинган хизматларни етказиб бергунча бўлган вақт.
г) кредит бериш – ушбу кўрсаткич муҳим ҳисобланиб, истеъмолчи ҳисоб рақамида етарли пул маблағларини тўплагунча унга тўлов воситаларини бериш.
Логистик сервис тизимини яратиш учун қуйидаги харакатлар бажарилади:
- транспорт хизматлари бозорини сегментлаш, яъни истеъмол хусусиятларига мос бўлган аниқ хизматларни талаб қилувчи аниқ истеъмолчилар гуруҳига ажратиш. Уни географик омиллар бўйича, кўрсатилаётган хизматлар тавсифига кўра ва бошқалар бўйича кўриб чиқиш мумкин;
- истеъмолчилар учун катта аҳамиятга эга бўлган хизматлар рўйхатини аниқлаш;
- рўйхатга киритилган хизматларни “ранг”лар бўйича баҳолаш;
- бозорнинг айрим сегменти бўлагида хизматлар стандартини аниқлаш;
- кўрсатилаётган хизматларни баҳолаш – хизматлар қиймати ва сервис даражаси ўртасида ўзаро боғлиқликни ўрнатиш, сервис даражасини аниқлаш компаниянинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун зарур бўлади;
- харидорлар билан қайтувчи алоқани ўрнатиш – харидорлар талабига мос бўлган хизматларни таъминлаш.
Логистик сервис даражаси – бу логистик хизматлар сифати ва сон кўрсаткичлари оптималлигини назарий ва амалий тенг бўлган ёндошувларини тавсифловчи катталик. Ушбу катталик корхонанинг сервис тизимини истеъмолчилар ва етказиб берувчилар томонидан баҳолаш имкониятини беради.
Логистик сервис даражасини ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

бу ерда:
ŋ – логистик сервис даражаси
m - кўрсатилган транспорт хизматлари хажмининг амалий сони баҳоси
M - кўрсатилган транспорт хизматлари хажмининг назарий сони баҳоси
Логистик сервис даражасини хизмат кўрсатиш корхонасининг комплекс хизмат кўрсатиш учун зарур бўладиган назарий вақтини хизмат кўрсатиш амалий вақтига нисбати орқали ҳам баҳолаш мумкин.

бу ерда
ŋ - логистик сервис даражаси
ti - i турдаги хизматни бажаришга сарфланадиган вақт
n - кўрсатилган хизматларнинг амалдаги сони
N- мавжуд хизматлар сони
Логистик сервис даражасининг оптимал баҳосини аниқлаш учун хизмат кўрсатишга сарфланган харажатларни сервис даражасининг пасайишидан бўлган харажатлар билан таққослаб таҳлил қилиш лозим бўлади.

.
Хизмат кўрсатиш соҳасида корхонанинг сиёсатини аниқлаш логистик сервис тизимининг шаклланиши билан боғлиқ ва ўзаро боғлиқ ишлар комплексини олиб борилишини назарда тутади.Автотранспорт корхоналари томонидан йўловчи ташиш давомида кўрсатиладиган логистик сервис тизимини шакллантириш борасидаги хатти-ҳаракатлар кетма-кетлиги қуйидагича:

4-расм. Корхоналар учун кўрсатиладиган логистик сервис тизимини шакллантириш борасидаги хатти-ҳаракатлар кетма-кетлиги.

Истеъмол бозорининг сегментларга ажратилиши географик омил бўйича, кўрсатилаётган хизматлар хусусиятлари бўйича ёки бошқа кўрсаткичлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Истеъмолчилар учун муҳим хизматларни аниқлаш, уларни солиштириш ва логистик хизмат стандартларини аниқлаш истеъмолчилар ўртасида сўровлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади


Йўловчи ташиш хизматлари бозорини автобус ташувлар истеъмолчи томонидан қаралганда ИСО 9000 серияси моделига мослаган ҳолда ўрганиш лозим, чунки йўловчи хизматни истеъмол қилишда нафақат унинг сифати билан тўқнашади, балки ушбу хизмат жараёнидаги сервис сифатига ҳам эътибор беради.
Транспорт фаолиятининг логистик мақсади хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифатига қўйиладиган талабларни бажарган ҳолда умумий харажатларни минималлаштиришдан иборат. Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ташиш ҳажми ва сифатига қўйиладиган талаблар аниқланади. Аммо айрим ҳолларда логистик сервис сифати таъминланмаганлиги сабабли ушбу мақсадга эриша олмаслик ҳолатлари ҳам кузатилади.Масалан, автобуснингйўналиш бўйлаб ҳаракатланиш жадвалини қандай аниқликда бажариш мумкин? Транспорт воситаси хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадими?.
Жавобни логистик сервиснинг дефектларига эътибор қаратиш орқали олиш мумкин бўлади. Уларни қуйидаги белгиларига кўра таснифлаш мумкин (- жадвал)
2-жадвал
Автобусларда йўловчи ташишда логистик сервиснинг дефектларини таснифлаш

Тасниф белгилари

Тавсифи

Аҳамиятсиз

Айрим талабларнинг бажарилишида эътиборсизлик:
- экипировкага қисман риоя этмаслик;
- багажни нотўғри жойлаштириш;
- транспорт воситаси салонида багаж ташиш ва х.к..

Аҳамиятли

Корхона фаолияти сифатига ножўя таъсир қиладиган хизмат кўрсатиш тизимидаги жиддий камчиликлар:
- йўл хужжатларини нотўғри тўлдириш;
- кечикиш;
- йўловчиларни билетсиз ташиш;
- техник носозлик туфайли транспорт воситасининг линиядан чиқиб кетиши;
- маршрутда кўрсатилмаган жойда тўхташ ва х.к.

Ўта аҳамиятли



Тизимнинг базавий тамойилларга бевосита тааллуқли бўлган хизмат хавфсизлиги, раҳбариятнинг жавобгарлиги каби ўта аҳамиятли масалаларга риоя қилмаслик, уларга:
- тиббий кўрикдан ўтмаган хайдовчиларни линияга чиқариш;
- харакатланиш;
- ўриндиқлар билан таъминланмаган автобусларда шаҳар атрофи ва шаҳарлараро маршрутларда йўловчи ташиш;
- расмийлаштирмасдан багаж ташиш;
- автобус ҳайдовчиси айби билан йўл-транспорт ҳодисасининг рўй бериши ва х.к.

Йўловчи ташишда логистик сервисни ташкил қилиш корхонанинг транспорт хизматлари бозоридаги мавқеини ҳам белгилаб беради. Чунки ҳозирги кунда истеъмолчи нафақат транспорт хизматлари сифатига ўз муносабатини билдиради, балки сервис сифатини ҳам биринчи ўринга қўяди. Шунинг учун автобус саройи логистик сервис даражасини таъминлаш борасида аҳамияга молик бўлган дастурларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши мақсадга мувофиқ
Download 42.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling