Йўловчи ташишни логистик ташкил этиш ва бошқариш
Download 42.75 Kb.
|
10-мавзу
Йўловчи ташишни логистик ташкил этиш ва бошқариш Йўловчи транспортида логистик тизимнинг мақсади ва вазифалари бирлаштириб катталаштирилган логистик операциялари воситасида амалга оширилади. Пассажир автотранспортига оид қуйидаги функцияларни кўрсатиш мумкин: 1) пассажирлар оқими йўналишлари ва ҳажмларини истиқболий аниқлаш ва шу асосда пассажир ташиш хизматига бўлган талабларни истиқболий ҳажмлари ва таркибини асослаш; 2) пассажир транспорти корхоналарини жойлаштириш ва ривожлантириш, маълум ҳудуд масштабида пассажир транспорти ҳаракатини режалаштириш ва бошқариш. Пассажир ташиш жараёнларини режалаштириш ва бошқариш масалаларига логистикани қўллаш тизимли ёндашувни тақазо этади. Чунки пассажир ташиш тизими фаолияти ва жараёнлари турли элемент ва қисмларни ҳамда уларни кўплаб эҳтимолий характердаги ўзаро таъсири натижасида шаклланади. Айни пайтда логистик тизимни бутунлиги унинг бирон-бир элементига хос бўлмаган умумий мақсад функциясини мавжудлигидадир. Мазкур тизим тузилмаси иерархик характерда бўлиб, қуйи поғонада турувчи звенолар юқори звенолар томонидан логистик бошқарилади. Пассажир автотранспортини яна бир хусусияти – уни параметрлари аниқ белгиланиши қийин бўлган эҳтимолий муҳитда фаолият кўрсатиши ва бу муҳитга мослашаолишишидадир. Бошқача айтганда логистик тизим ўзаро функционал алоқадорлик ва иқтисодий муносабатлар билан боғланган элементлар тўпламидан иборатдир. Юқоридаги айтилган тизимлар турлича бўилишига қарамасдан уларни маълум гуруҳларга ажратиш мумкин: шакллантирувчи, ўзгартирувчи ва қабул қилувчи оқимларни эса хизмат кўрсатувчи ва уларга тегишли молиявий ва ахборот оқимлари. Пассажир транспортини логистик бошқаруви тизими қуйидаги хусусиятлага эга бўлади: 1-расм. Пассажир транспортини логистик бошқариш масалаларини хусусиятлари Логистик тизимни кўпчилик звенолари хизматлар бозорининг мустақил фаолият юргизувчи субъектлари ҳисобланади ва улар ўзларига хос ташкилий-функционал тузилмага эгадирлар. Уларни фаолияти тизим олдида қўйилган мақсадга мос келмаслиги мумкин. Бу эса бошқаришни қийинлаштиради ва қўшимча мувофиқлаштирувчи бошқарув органини тузилмага киритиш лозимлигини кўрсатиши мумкин. Тизимли ёндашув нуқтаи-назаридан пассажир транспорти логистик тизими звеносини – бу материал, молиявий ва ахборот оқимларини хизмат кўрсатиш оқимларига ўзгартирувчи элементи сифатида тасаввур этиш мумкин. Пассажир транспорти логистик звеноларининг хусусияти шундан иборатки улар звенога кирувчи материал оқимларни уни чиқишидаги хизмат кўрсатиш оқимига айлантиради. Хизмат кўрсатиш оқими бу пассажир транспорти корхоналари томонидан йўловчиларни фазодаги ўрнини вақт мобайнида кўчириш борасида кўрсатиладиган турли хизматлардан иборат бўлади. Мазкур оқим жамоат транспорти логистик тизимида қуйидаги факторлар билан характерланади: аҳолининг турли ижтимоий гуруҳларига хизмат кўрсатиш даражаси; ҳаракатланишга кетган вақт ҳаражати; транспорт воситалари ҳаракатини барқарорлиги; ташиш ва етиб бориш қулайлиги; транспорт тарифларини катталиги. Пассажир автотранспорти логистик тизимларини гуруҳлашувига мувофиқ улар иккита гуруҳга – микро ва макро логистик тизимларга бўлинади. Микрологистик тизимларга пассажирларга транспорт хизмати кўрсатувчи транспорт корхоналари киради. Улар ўзларини таъминоти, ишлаб чиқаришга ва бошқарувга эга. Микрологистик транспорт корхонаси ўзини ишлаб чиқариш технологиясига эга бўлади. Масалан, агар транспорт корхонаси транспорт воситаларини таъмирлаш дастурига эга бўлса, унда унинг ички ишлаб чиқариш логистик тизимининг асосий масалалари қуйидагилардан иборат бўлади: инсон ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиши; заҳираларни оптималлаштириш; корхона айланувчи капитали айланишини тезлаштириш; товар ишлаб чиқариш ва айланиши вақтини камайтириш; транспорт хизмати ишлаб чиқариш ҳаражатларини минималлаштириш ва тайёр маҳсулот (хизмат) сифатини сақлаш. Пассажир ташиш логистик тизимларини лойиҳалаштириш ва яратишда қуйидаги асосий принципларни ҳисобга олиш лозим бўлади: тизимли ёндашув – логистик тизим барча элементларини бошидан, яъни ташишга бўлган талабларни шакллантиришдан бошлаб, то уни бажариш билан тугайдиган босқичларни ҳисобга олиш; самарадорлик – оптимал даражада хизмат кўрсатишни ҳисоблаш ва ҳар томонлама асослаш, уни чекланган ресурслардан фойдаланган ҳолда таъминлаш йўлларини аниқлаш; мувофиқлиги – режалаштирилган ҳажмдаги ташишларни белгиланган қулайликда таъминлаш учун ажратилаётган транспорт воситалари ташиш имкониятларини ташиш талабларига мувофиқлаштириш; натижаларни аҳамиятлиги – тизим фаолиятининг натижасида даромадларни реал ошиши ва дотацияларни камайиши; бошқарувни ягоналиги – пассажирларга транспорт ва бошқа турли хизматлар кўрсатиш ягона тузилма доирасида пассажир ва хизмат кўрсатувчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши; ахборотлашганлиги – ташишни ташкил этиш ва бошқаришни даражадаги ахборот таъминотига ва замонавий ахборот –компьютер, технологияларни қўллашга эришиш. Бундан ташқари пассажир ташиш логистик тизимларининг лойиҳалаштириш ва фаолиятини таъминлашда пассажир оқимларининг ҳажмини аниқлашга қаратилган маркетинг тадқиқотларига аҳамият бериш лозим. Пассажирлар ҳаракатини таркиби ва йўналишлари кўплаб ва турли факторлар таъсирида шаклланади. Аҳолини транспорт ҳаракатчанлигини шакллантирувчи уч гуруҳ омилларни кўрсатиш ўтиш мумкин: -расм. Аҳолини транспорт ҳаракатчанлигини шакллантирувчи факторлар Кўп ҳолларда пассажир оқимларини статистик кузатув асосида шакллантирилган кўрсаткичлари эски, реал ҳолатларга мос келмайдиган маълумотлардан иборат бўлади. Шу туфайли мазкур маълумотларни таҳлил этиш ва ҳозирги шароитда фойдаланиш учун аҳолини транспорт ҳаракатчанлигига таъсир этувчи факторларини сабаб – оқибат кўринишидаги боғланишларини ўзгаришини кўриб чиқиш лозим. Бунинг учун аҳолини транспорт хизматига бўлган эҳтиёжлари ўзгарган ҳолат учун пассажир транспорти иш характеристикаларидаги ўзгаришларни аниқловчи ахборот моделларини асослаш керак. Бундай ахборот моделлари шаҳардаги пассажир ташиш маршрутлари тармоғини аниқлашга имкон беради. Шаҳар пассажир транспорти логистик тизимини ахборот моделини пассажирлар ташишга бўлган эҳтиёжини йилнинг мавсум, ҳафта куни, куннинг соатига қараб дифференциаллашган бўлиши лозим. Бундан ташқари пассажирлар оқими ва транспорт воситаларидан фойдаланишни ўзгаришини ҳисобга олиш учун ахборот моделини яна бир ташкил этувчиси – ҳудуд ёки шаҳар транспорт йўлларини амалдаги ва истиқболдаги режаси ҳисобланади. Замонавий ҳисобга олишга имкон беради. Пассажир транспорти ишини логистик тизим доирасида оптималлаштиришга имкон берувчи қуйидаги масалаларини ажратиш мумкин: пассажир транспорт тизимини аҳолини ташишга бўлган эҳтиёжи ва манфаатларини давлат, ишлаб чиқариш ва шахсий йўналишда ҳисобга олишга имкон берадиган ва тизимни шаклланишига таъсир этадиган пассажир ташишни логистик бошқарув тизимини тузилмасини асослаш; ҳудуд ва шаҳарлар ҳамда уларни транспорт тизимларини ривожлантиришга интеграллашган ёндашувни асослаш; аҳолини транспорт хизмати кўрсатиш даражасини ошириш йўллари ва усулларини ишлаб чиқиш; ҳудуд ва шаҳарлар транспорт тизимларини транспорт воситалари ва замонавий иқтисодий ва экологик жиҳатдан самарали ташиш техникаси ва технологиялари билан таъминлаш. Download 42.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling