Автойўл корхоналарининг 19,6 млрд.сўмлик солиқ қарздорлигидан ой бошидан буён 2,4 млрд.сўм тўлаб берилган холос.
Жумладан,
“Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш УК”нинг 3,4 млрд.сўм солиқ қарздорлиги, Термиз туман ЙФУКнинг 2,9 млрд.сўмлик солиқ қарздорлиги, Жарқўрғон туман ЙФУКнинг 2,9 млрд.сўмлик солиқ қарздорлиги тўлаб берилмасдан қолмоқда.
(Маъсул: Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи, Ғазначилик бошқармаси бошлиғи, вилоят МИБ бошлиғи ва Автойўл бошқармаси бошлиғи)
Тижорат банклари мижозларининг 32,1 млрд.сўм даромад солиғи қарздорлигидан 4,6 млрд.сўм туширилиб, ёки қарздорлик 14,2 фоизга бажарилган холос.
(Масъул: вилоят Тижорат банклари)
Шундан, Агробанкда 13,8 млрд.сўм (8,9 фоиз ундирилган), Трастбанкда 0,6 млрд.сўм (9,2 фоиз ундирилган) ва Микрокредитбанкда 2,1 млрд.сўм (9,3 фоиз ундирилган) иш ҳақидан даромад солиғи қарзи ундирилмасдан қолмоқда.
Вилоят Ҳокимининг топшириғига асосан боғдорчилик ва чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи 4 157 та фермер хўжаликларини қатъий солиқ режимига ўтказиш юзасидан айланмадан олинадиган солиқ турининг қатъий ставка бўйича солиқ режимига ўтказиш топшириғи берилган.
Бироқ, жорий йилнинг 28 август ҳолатига атиги 92 та ўтказилиб, 2,2 фоизга бажарилган бўлса Бандихон туманида биронта ҳам ўтказилмаган бўлса Олтинсой ва Қизириқ туманларида атиги 1 тадан фермер хўжалиги қатъий солиқ режимига ўтказилган холос.
Бундан ташқари, вилоятнинг биронта ҳудудида асослантируви ҳужжат сифатида апробация далолатномалари тузилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |