Joriy ish uchun mustaqil ish mavzulari


Шаҳар чиқиндиларининг атроф-муҳитга таъсири ва унинг таъсир доирасини камайтириш йўллари


Download 0.58 Mb.
bet5/8
Sana05.01.2022
Hajmi0.58 Mb.
#226784
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mustaqil ish 1

4 Шаҳар чиқиндиларининг атроф-муҳитга таъсири ва унинг таъсир доирасини камайтириш йўллари

Шаҳар чиқиндиларидан органик ёқилғи сифатида фойдаланиб, анаънавий усулда иссиқлик энергияси ёки электроэнергия ишлаб чиқариш мумкин. Аммо шаҳар чиқиндиларнинг ҳаммасидан органик ёқилғи сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Унинг ёқилғи сифатид ёқиш мумкин бўлган қисмидангина органик ёқилғи сифатида фойдаланиш мумкин. Шунинг учун шаҳар чиқиндиларининг асоси билан қисқача танишиб ўтамиз.

Маълумки катта кичик шаҳарларининг барчасида маиший чиқиндилар мавжуд. Ҳар йили бутун дунёда 25·109 (25000000000) тонна чиқиндилар ҳосил бўлади. Атроф-муҳитни тозалиги, шаҳардаги инсонларнинг соғлиги чиқиндиларни ўз вақтида йиғиб утилизация қилишга боғлиқдир.

Катта шаҳарларда чиқиндиларни қайта ишлаш муҳим аҳамиятга эга. Чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида ер юзида кам қолган жуда кўп ресурс ва материаллар тежалади . Масалан, Европадаги фирмалардан бири, чиқиндилар таркибидан олтин ажратиб олишни йўлга қўйган.



Чиқиндиларни қайта ишлаш учун уларни йиғиш зарур. Йиғиш ишлари ҳам ҳар хил амалга оширилади. Баъзи жойларда чиқиндилар аралашган ҳолда йиғилади, баъзи жойларда эса чиқинди турига қараб алоҳида алоҳида қилиб йиғилади. Чиқиндиларни йиғиш, чиқинди йиғиш машиналарида ёки доимий қўйилган идишларга йиғилади (125-130 расмлар).



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling