- Дастлабки йўриқномадан ва малака оширишдан кейин (мустақил ишлашга рухсат беришдан ёки бошқа ишга ўтказишдан аввал) ишчиларнинг хавфсиз ишлаш усуллари бўйича билимларини текшириш керак бўлади.
- Бунинг учун корхона маъмурияти томонидан махсус комиссия тузилади ва унга раис қилиб цех бошлиқларидан бири белгиланади.
- Зарурат бўлганда, аниқ шароитдан келиб чиқиб комиссия таркибига механиклар, энергетиклар ва бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.
- Ишчига дастлабки текширувдан кейин маълум нусхада расмийлаштирилган шаҳодотнома берилади.
Мутахассис ва раҳбар ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш - Мутахассис ва раҳбар ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини ошириш учун корхона, бошқарув бўлимларида давлат назорат ташкилотлари илмий тадқиқот институтлари ва тармоқ мутахассисларини жалб қилган ҳолда курслар, семенарлар, маърузалар ҳамда маслаҳатлар ташкил қилинади.
-уларга ишониб топширилаётган ташкилотда (бўлим, цех, корхона) меҳнат муҳофазаси ва шароити ҳолати; - -уларга ишониб топширилаётган ташкилотда (бўлим, цех, корхона) меҳнат муҳофазаси ва шароити ҳолати;
- -хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ишчи ҳамда хизматчиларни ҳимоялаш воситалари;
- -жароҳатланиш ва касб касалликларининг таҳлили;
- -мехнат шароитларини яхшилашнинг керакли тадбирлари ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича қшлланма ва лавозим вазифалари руйхати.
Имтиҳон комиссияси қуйидагилар бўйича раҳбарларнинг билимларини текширади - Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, бошқа қонун ва меъёрий ҳужжатлар;
- меҳнат хавфсизлиги стандартлар тизимлари;
- ҳалокатларни чеклаш ва огоҳлантириш тизимлари;
- электр жароҳатларидан огоҳлантириш;
- ёнғин хавфсизлиги, ҳалокат, портлаш ҳамда ёнғинларни бартараф қилиш усул ва воситалари;
Do'stlaringiz bilan baham: |