14. "Маҳалладан вазирликкача" тизим бўйича ёшларга вазирлик, идора ва ташкилотлар, бошқарма, бўлим раҳбар ҳамда ўринбосарларининг бириктирилиши бўйича амалга оширилган ишлар;
15. Бириктирилган ёшлар билан ўтказилган учрашувлар ва уларда кўтарилган масалалар бўйича амалга оширилган ишлар;
16. Ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ёшларни бўш иш ўринларига жойлаштириш, уларга ер майдонлари ва имтиёзли кредитлар ажратиш ва уларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш;
17. Мактаб, профессионал таълим ва олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати;
III. Ёшларга сифатли таълим бериш, касб-ҳунарга ўқитиш ва бўш вақтини тўғри ташкил қилиш йўналишида:
18. Мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ёшлар масалаларида идоралараро ҳамкорлик, шунингдек мактаблардаги сардорлар фаолияти ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятига кўмаклашиш ҳолати;
19. Мактаб спорт заллари ва тўгарак хоналаридан бўш вақт бўйича дарсдан ташқари пайтда мақсадли фойдаланиш;
20. ОТМларда талабалар лигаларини ташкил этиш ҳолатлари;
21. “5 ташаббус” лойиҳалари доирасида амалга оширилган намунали ишлар, яратилган имкониятлар, муаммо ва таклифлар;
22. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларнинг ташкил этилганлиги;
23. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маънавий-маърифий тарғибот ишларининг ташкил этилганлиги;
24. Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалалари;
25. Ҳар бир туман (шаҳар)даги мактабларда тўгарак синфларини зарур техника билан жиҳозланганлик ҳолати;
26. Таълим муассасаларида спорт турлари бўйича клублар фаолиятининг йўлга қўйилганлиги ҳамда ушбу клублар ўртасида турнирларини ташкил этиш масалалари;
Do'stlaringiz bilan baham: |