Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
49
* Табиий шароитнинг ноқулайлиги натижасида асосий
давлатдан узилмаган ҳолатда, пенеанклав ҳудудлар шаклланиши
мумкин. Бунда ўраб турувчи ва асосий давлат муносабатларининг
қай даражада эканлиги пенеанклав иқтисодий-ижтимоий ҳаётига
тўлиқ анклав ҳудуд каби катта таъсир кўрсатади. Бироқ она давлат
билан боғланиш имкониятининг яратилиши билан унинг
анклавлик функцияси барҳам топади.
Умуман олганда, ҳар бир минтақадаги сиёсий, иқтисодий-
ижтимоий ва табиий омилларнинг хилма-хиллиги анклавларни
турли йўллар билан шаклланишига сабаб бўлади. Бироқ
юқоридаги кўринишлар анклавларни вужудга келтирувчи асосий
омиллар ҳисобланади.
Анклав ҳудудлар билан боғлиқ муаммолар. Анклав
ҳудудлар бошқа сиёсий борлиқ ичида жойлашгани боис, ўзига хос
муаммолар келиб чиқади. Жумладан, табиий ва тарихий географик
муҳит, анклав мавжудлигини таъминлаш, транспорт транзитлиги,
бошқарувни амалга ошириш, иқтисодиётини ташкил қилиш,
ресурслардан файдаланиш, стратегик жиҳатдан аҳамиятлилик
муаммолари чекланган ҳудудда катта низоли вазиятларни
келтириб чиқариши мумкин. Шу жиҳатдан, MES векторларини
интеграция асосида йўналтириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Анклав ҳудудларнинг турли хусусиятларига кўра
таснифи. Анклав ҳудудлардаги муаммоларни тизимли таҳлил
қилиш ҳамда ўрганишни қулайлаштириш учун анклав ҳудудларни
синфлаштириш аҳамиятли ҳисобланади. Хусусан, анклав
ҳудудлар векторга қайси томондан ёндашиш, топологик,
бошқарув, ҳуқуқий мақоми, майдони ва аҳолиси, этимологияси
ҳамда бошқа жиҳатларга кўра гуруҳлаштирилади.
Анклавларнинг йўқолиб кетишига таъсир этувчи
омиллар. Анклав/эксклав ҳудудлар маълум вақт давомида
ҳудудий ва ҳуқуқий жиҳатдан мавжуд бўлсада, вақт ўтиши билан
турли омиллар натижасида бошқа сиёсий борлиқ томонидан “ҳазм
қилиб юборилиши” мумкин. Жумладан,
Do'stlaringiz bilan baham: |