Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


-чизма  Анклав ҳудудларни тадқиқ этишнинг комплекс таҳлили


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

5-чизма 
Анклав ҳудудларни тадқиқ этишнинг комплекс таҳлили
16
16
Чизма муаллифлар томонидан шакллантирилган 


оширилиши, анклавлар билан биргаликда, бошқа чегара 
муаммоларининг ҳам вужудга келишига замин яратади. Бунга 
Марказий Осиёда ўтган асрда амалга оширилган миллий-ҳудудий 
чегараланиш яққол мисол бўлади. 
* Мустамлакаларнинг парчаланиши натижасида ҳам 
анклав/эксклав ҳудудлар вужудга келади, яъни собиқ 
мустамлакалар ичида колониал давлатга тегишли айрим ҳудудлар 
сақланиб қолади. Чунончи, Шимолий Африкадаги Испанияга 
тегишли Сеута, Мелилья анклавлари шу тарзда шаклланган. 
* Ҳудуднинг бир қисмини бошқа давлатга ижарага бериш
бироқ кейинчалик, ижара муддати тугашига қарамасдан уни 
қайтармаслик “муаммоларга бой” анклавни вужудга келтиради. 
Хусусан, Фарғона водийсидаги Сарвак анклави шу тарзда таркиб 
топган. 
* Мамлакатнинг бирор қисмида бошқарувнинг йўқолиши 
натижасида вақт ўтиши билан аввал субмиллий анклав
кейинчалик, халқаро анклавлар таркиб топади. Бундан ҳолат 
Шимолий Косовада кузатилади.
Аҳолининг сиёсий иродаси анклавни шакллантирувчи, уни 
тугатилишига сабаб бўлувчи омил бўлиб хизмат қилади. Ушбу 
анклавни шакллантириш омилларидан бири де-юре Украинага 
тегишли Қрим ярим оролида кузатилди. Жумладан, ярим орол 
аҳолисининг Россига қўшилиш борасидаги сиёсий иродаси 
ортидан ҳудуд 2014 йилда Россига тегишли ярим анклавга 
айланди
17

Бошқа субъектга ҳудуднинг бирор қисмини инъом этиш ёки 
бериб юбориш ҳолатлари учраб туради. Натижада, айрим 
қуруқликдаги “орол”лар вужудга келади. Марказий Осиёдаги 
Шоҳимардон анклави ҳам ўтган асрнинг 30-йилларида шу тарзда 
вужудга келган. 
17
Айни пайтда Қрим ярим анклав сифатида Россия таркибида де-факто бўлсада, де-юре хусусида 
мунозарали вазият мавжуд 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling