Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
60
чегараланишининг туб моҳияти фақатгина
миллий хусусиятлар
ҳамда этник таркиб кабиларга қурилган эди [71, -Б. 53], оқибатда
эса Марказий Осиё ҳудудида бир неча “миллат – давлат”лар
вужудга келди (6-чизма).
Ушбу даврда амалга оширилган миллий-ҳудудий чегараланиш
Марказий Осиё давлатлари делимитациясининг пойдевори бўлса-
да, ҳозирги кундаги чегараланишнинг, айнан, ўзи эмас.
Чунончи, Писком водийси, Қизилқумнинг шарқи, Мирзачўл,
Қорақалпоғистон АССР каби ҳудудлар миллий – ҳудудий
чегараланиш даврида Қозоғистон АССР таркибида бўлган (17-
расм), кейинги йилларда амалга
оширилган делимитация
натижасида улар Ўзбекистон ССР таркибига қўшилган ва ҳоказо.
1924 йил 27 октябрда Сирдарё вилоятининг катта қисми
Қозоғистон АССРга берилди. Қолган кичик қисми (Тошкент)
Ўзбекистон ССР таркибига кирди. Миллий–ҳудудий делимитация
жараёнида ўзбек – қозоқ муносабатларида энг асосий эьтибор
Чирчиқ бўйидаги гавҳар бўлмиш – Тошкент шаҳрига қаратилди,
иккала давлат ҳам уни ўзига талаб қила бошлади. Шунда И.Сталин
буйруғи
билан Тошкент, Чиноз – Ўзбекистон ССРга; Шимкент,
17-расм. Ўзбекистон ССР (1929 йилгача) [172]