Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
57 
ҳудуд, диний эътиқод, ўз хўжалиги ва маданиятининг 
муштараклиги билан ажралиб турган ҳамда улар бу ерни 
ўзларининг ягона юртлари, асл Ватани деб билган [70]. Ана шу 
жиҳатдан, 
Т.Рисқулов, 
А.Раҳимбоев, 
С.Турсунхўжаев, 
У.Эшонхўжаев, 
Ё.Исақулов, 
Ҳ.Ниёзий, 
И.Хидиралиев, 
Р.Иноғомов, С.Қосимов, Б.Дадабоев, Ф.Хўжаев сингари Марказий 
Осиёдаги жадидлар ва илм-маърифат арбоблари бу ҳудудни 
миллий-ҳудудий 
жиҳатдан 
ажратилишига 
ўз 
салбий 
муносабатларини билдирган эдилар [65, -Б. 250]. Хусусан, 1920 
йилнинг январида бўлган Туркистон Компартиясининг V ўлка 
конференциясида Туркистон АССР МИҚ раиси Турор Рисқулов 
сўзга чиқиб, муштарак Туркистон ғоясини илгари сурди ҳамда 
минтақанинг миллий-этник жиҳатдан ажратилиши натижасида 
ижтимоий ва хўжаликка оид муаммолар вужудга келиши 
мумкинлигини таъкидлади. Бироқ, марказ томонидан ўлкадаги 
маданий ҳаётни бир тизимга солиш, турли-туман тарқоқ 
уруғларни ўзаро бирлаштириш сингари жиҳатларни рўкач қилиб, 
ўлка маҳаллий вакилининг таклифлари мутлақо инобатга 
олинмаган эди.
Миллий чегараланиш лойиҳаси ишлаб чиқилаётган пайтда 
Марказий 
Осиёда 
Туркистон Автоном 
Совет Республикаси, 
Бухоро Халқ Совет 
Республикаси ҳамда 
Хоразм Халқ Совет 
Республикаси 
каби 
давлатлар бор эди 
(15-расм). 
Лекин, 
ҳақиқатдан, 
ҳам 
уларнинг ҳар бири 
этник 
нуқтаи 
назардан ниҳоятда хилма-хил бўлган ҳамда иқтисодий ва 
15-расм. Совет Марказий Осиёси (1922 йил) [74] 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
58 
ижтимоий жиҳатдан марказлашган тизимли иқтисодиётга эга 
бўлмаган. 
1924 йилнинг 15 июлида Марказий Осиё бюроси миллий 
чегараланиш лойиҳасини тайёрлаш ва 1924 йил октябрь ойида уни 
ўтказиш зарур, деган қатъий хулосага келди. Шу мақсадда, махсус 
марказий-ҳудудий комиссия тузилиб, жойларда ташвиқот-
тарғибот ишлари ҳам кучайтирилди [71]. Мазкур даврда ҳудудлар 
бўйича аҳолининг миллий таркиби аниқланди. Ҳудудий комиссия, 
миллий-ҳудудий қайта қуриш бўйича бошқа комиссиялар билан 
бир қаторда, этник номлар ва гуруҳлар ҳудуднинг маҳаллий 
номланиши, маҳаллий аҳоли ўртасидаги иқтисодий ҳаёт, тил ва 
маданият, ва ниҳоят, миллий концентрациянинг умумий 
тенденциясини ҳам ҳисобга олиш керак, деган қарорга келди.
Рўйхатга олиш жараёнида аҳолининг ўз этник келиб 
чиқишининг (этногенези) каталоги тузиб чиқилди. Айниқса, икки 
улуғ дарё оралиғидаги аҳолининг катта қисми ўзини “ўзбек” деб 
атади. Жумладан, ҳудудлар бўйича мавжуд аҳолинининг Жиззах 
уездида 75,0 %, Хоразмда 79,5 %, Бухорода 63,9 фоизи ўзбек 
16-расм. Марказий Осиё миллий-ҳудудий бўлиниши (1928) [74] 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling