Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
69 
ҳолатга келиб қолган. Қўшничилик муносабатларининг йўлга 
қўйилиши ва, бу орқали, 2019 йилнинг 30 августида йўлнинг 
тантанали очилиши расман амалга оширилган бўлса-да, мазкур 
автомобил йўли бир неча кун ўтиб яна беркитиб қўйилди. Ушбу 
муаммоли ҳолатга Ўзбекистоннинг Қирғизистон аъзо бўлган 
Евросиё Иқтисодий Иттифоқининг аъзоси эмаслиги, божхона 
меъёрларининг бир-бирига унча тўғри келмаслиги ҳам сабаб 
қилиб кўрсатилган эди
[176]
. Эндиликда, Ўзбекистоннинг мазкур 
интеграцияга кузатувчи давлат бўлиб қўшилишни эълон қилиши 
ушбу жараёндаги муаммога ўзига хос ечим бўлмоқда.
Анклав/эксклав ҳудудлар муаммолари:
 
• Марказий Осиёдаги 20- йилларнинг ўрталарида бошланган 
миллий

ҳудудий жиҳатдан миллатларни бир-биридан ажратиш 
кейинги йиллардаги айрим бир ҳудудлар чегараларини тағин бир 
неча марта ҳеч қандай легитим (қонуний) асосларсиз 
ўзгартирилишига 
замин 
яратиб 
берганди. 
Жумладан, 
республикалар чегараларига узлуксиз аниқлик киритиб бориш
айниқса, 30- йилларнинг ўрталарига қадар ҳам давом этиб келди. 
1927 – 1928 йилларда Ўзбекистон ССРнинг таркибидаги Исфана, 
Чапкўл, Боксаисфана вилоятлари (ҳозирги Лайлак туманининг 
ҳудуди) Қирғизистон ССРга олиб берилса-да, ўзбек миллатига 
мансуб аҳоли кўпчиликни ташкил қилган Ўш, Жалолобод 
шаҳарлари, Новқат, Ўзган
ҳудудлари Қирғизистоннинг таркибида 
қолиб кетаверганди [89, -Б. 10]. Ўзбекистон – Қирғизистон 
чегараланишининг кейинги даврларида ҳам жуда кўплаб 
номувофиқликлар келиб чиққан. Хусусан, 1930 – 1955 йиллардаги 
географик тамойилларни инобатга олмасдан демаркация 
ишларини олиб бориш натижасида бир давлатниинг ҳудуди 
иккинчисининг ичида қолиб кетаверган ва, бу орқали, 
анклав/эксклав ҳудудлар муаммоси вужудга келган ҳамда Сўх, 
Шоҳимардон, Жангаил (Шимолий Шоҳимардон ёки Халмион), 
Чўнғара (Шимолий Сўх ёки Қалъача), Ворух, Ғарбий Қалъача 
(Қайрағоч), Сарвак (Сарван), Барак анклавлари Марказий Осиё 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling