Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
80 
1955 йилдаги умумсовет хариталарида ҳам Сўхнинг бир қисми 
сифатида Ўзбекистонга бевосита туташ ҳудуд бўлган. Кейинги 
йиллардаги айрим жараёнлар натижасида Сўх тумани анклавга 
айланди ҳамда унинг бир парчаси сифатида Чўнғара ҳам 
Ўзбекистондан узилиб қолди. Ҳозирда аҳоли, асосан, қишлоқ 
хўжалигида банд. Ҳудудда 1 та мактаб, 1 та мактагача таълим 
муассасаси бор. Муомалада ўзбек валютасидан фойдаланилади, 
Қирғизистон ва Россияга борадиган муҳожирлар томонидан
кўпинча, қирғиз соми олиб кирилади. Натижада, муомалада икки 
мамлакат миллий валюталаридан эркин фойдаланилади. Москвалик 
саёҳатчи Илья Буяновскийнинг келтиришича, кейинги пайтларда 
Ўзбекистон-Қирғизистон 
муносабатларининг 
илиқлашиши 
натижасида 
аҳоли 
чегара 
ўтказиш 
масканларида 
эркин 
ҳаракатланмоқда, шу билан биргаликда, анклав аҳолисининг миллий 
таркибида тобора қирғиз миллатининг улуши сезиларли даражада 
ортиб бормоқда [102].
Ўзбекистоннинг мазкур эксклави 2018 йилгача Фарғона вилояти 
Риштон тумани таркибига кирган. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг Фарғона вилоятига 2018 йил 12—13 июнь кунлари 
амалга оширган ташрифи чоғида мазкур қишлоқнинг Риштон 
марказидан узоқ, Сўх тумани марказига эса яқинлиги, сув йўллари 
бирлиги, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-инфратузилма 
объектлари билан таъминланишини ҳисобга олиб, Сўх туманига 
қўшиш юзасидан тавсия берилади. 
Ўша пайтда Риштон — Сўх оралиғидаги божхона-чегара пости 
ёпиқлиги туфайли туман марказидан Чўнғара қишлоғига ва, 
аксинча, анклавдан туман марказига бориш мушкул бўлиб, бунинг 
учун салкам 200 километр айланма йўл босиб, Водил божхона-
чегара пунктидан ўтиб, яна 40 километр Қирғизистон ҳудудини 
кесиб ўтиши лозим эди. Бу эса узоқ вақт давомида Чўнғара 
қишлоғининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир 
кўрсатиб келган. Анклав маъмурий жиҳатдан Сўх туманига 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling