Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
77 
деб аталган. Рус олими А.Федченко “Туркистонга саёҳат” асарида 
Шоҳимардон номини тилга олади: “Шоҳимардон Оқсув ва Кўксув 
сингари икки дарёнинг қўшилган жойида жойлашган. Қишлоқнинг 
деярли бой бўлмаган бозорчаси мавжуд. Бозор вақф тарзида 
муқаддас мақбарага бириктирилган бўлиб, у ерни худди бир 
ибодатхона сифатида кўриш мумкин. Бу ерга дафн этилган авлиёни 
Шоҳимардон, яъни “мардлар шоҳи” деб аташиб, бу ном унинг 
лақабидир. Баъзилар уни биринчи ҳалифалардан бўлмиш Али 
эканлигига (саҳоба Али ибн Абу Толиб, милодий 661 йили вафот 
этган) бизни қатъий ишонтирмоқчи бўлдилар. Ҳозирги вақтда бу 
мозор Қўқон хонлигидаги энг муқаддас жой сифатида, ҳаттоки, 
қадимги Ўшнинг табаррук жойларидан ҳам машҳурроқдир. Уни 
зиёрат қилгани кўплаб художўйлар, нафақат хонликнинг турли 
жойларидан, балки қўшни ўлкалардан ҳам тез-тез келиб туради. Мен 
мақбарани кўздан кечирмоқчи бўлган эдим. Бироқ, бунга муваффақ 
бўла олмадим. Айтишларича, ҳалифа Али оромгоҳини бирон бир 
ғайридин кўриши мумкин эмас экан” [93]. Демак, шоҳимардон сўзи 
форс-тожик тилидан олинган бўлиб, лингвистик жиҳатдан қўшма 
ойконим саналади. От + сифат + аффикс (қўшимча) комбинацисини 
ифодалаган ҳолда, фразиологик (ибора кўринишидаги) топоним 
ҳисобланади. 
Шоҳимардон Олой тизмасининг шимолий ёнбағрида, Оқсув ва 
Кўксув дарёларининг қўшилиб, Шоҳимардонсойни вужудга 
келтирадиган водийда жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 
баландлиги 1550 метрга етади. Ҳудуд иқлими ўзига хос бўлиб, 
“Ўзбекистон Швейцарияси” деб аталади [94]. Ҳарорат июнь ойида 
+20, +22°С, январь ойида +3, - 3°С ни ташкил қилади [95]. 
Табиатининг гўзаллиги боис туризм имкониятлари катта. 
Анклавдаги асосий қисми дарё водийсидан иборат бўлиб, 
йирик аҳоли пунктлари Шоҳимардон ҚФЙ (аҳолиси 3193 киши) ва 
Ёрдон МФЙ (аҳолиси 2716 киши) ҳисобланади [35]. 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling