Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
71 
Миллий

ҳудудий чегараланиш масаласи анчагина жумбоқли, 
нозик ва муаммоли бўлиб, жуда кўплаб мутахассислар томонидан 
илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этилган. Гарчи XX асрда амалга 
оширилган Марказий Осиё мамлакатларини “миллат – 
давлат”ларга бўлиш натижасида, кейинчалик, географик
геосиёсий, геоиқтисодий ва ижтимоий муаммолар келиб чиққан 
бўлишига қарамасдан, у ҳозирги замонавий Марказий Осиё сиёсий 
картасининг шаклланишига замин яратган (19-расм).
Шу боисдан, эндиликда асосий диққат-эътибор низоли 
ҳудудлар учун баҳс юритишга, жанжаллар ва тўс-тўполонлар 
чиқаришга эмас, мунозарали муаммоларни тинч йўл билан ўзаро 
манфаатли келишувлар орқали бартараф этишга қаратиш зарур. 
II.2. Марказий Осиёдаги анклав/эксклав ҳудудлар тавсифи 
Чегарага яқин тўлиқ анклав ҳудудлар сирасига Марказий 
Осиё минтақасининг Фарғона водийсида шаклланган “геосиёсий 
орол”ларни келтириш мумкин. Фарғона водийсида шаклланган 
анклав/эксклав ҳудудлар жаҳондаги кўплаб минтақалардаги каби 
19-расм. Замонавий Марказий Осиё [174] 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
72 
номукаммал чегараланишнинг “маҳсули” ҳисобланади. 
Марказий 
Осиёдаги 
чегаравий 
муаммоларнинг 
шаклланишига 1924 йилда амалга оширилган миллий давлат 
чегараланиши сабаб бўлган. Минтақадаги халқларнинг тарихий, 
географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларига жуда кам 
эътибор берилди. Бу ҳудуддаги халқларнинг турли миллатлилиги, 
тиллари орасидаги фарқларга қарамай маданий-хўжалик 
фаолиятининг ягона бошқариш доирасида сиёсий жиҳатдан 
умумлашганлиги инкор этилди. Натижада, жуда катта чегара 
муаммолари учун йўл очилди. Чунки ўтказилган миллий давлат 
чегараланишининг асоси фақатгина миллий тамойилларга 
қурилган эди, холос.
Аслида, маънавий-мафкуравий соҳада ўлкада “шаклан 
миллий, мазмунан социалистик” маданият шиори асосида амалда 
руслаштириш сиёсати олиб борилиши ва келажакда бу сиёсат 
ўлкадаги туб ерли аҳолининг “великоруслар” билан қўшилиб, 
ассимиляциялашиб кетишига хизмат қилмоғи керак эди [65, -Б. 
247]. 
Ўша даврдаёқ академик В.В.Бартольд ҳукумат талабига 
мувофиқ тайёрлаган “Записка”сида Ўрта Осиё ҳудудидаги миллий 
давлат чегараланиши Европа мамлакатларидан нусха кўчириш 
бўлганлиги ҳамда тарихий таркиб топган хўжалик типларига 
мутлақо мос келмаслигини кўрсатиб берган эди. Шунингдек, 
В.В.Бартольд Шарқ давлатлари ҳудудий тамойиллар асосида
Европадаги давлатлар эса миллий тамойиллар асосида 
шаклланганлигига алоҳида эътибор бериш лозимлигини 
кўрсатади. Чунки Шарқ халқлари тарихида мамлакатларнинг 
юзага келишида миллий фарқларга нисбатан тарихан шаклланган 
хўжалик типлари ва агроиқлимий омилларнинг роли жуда катта 
бўлган. Худди шу ҳолат В.В.Бартольдга Шарқдаги давлатлар кўп 
миллатли бўлишига қарамай, миллий давлатлар тузилишида 
миллий хусусиятларнинг катта рол ўйнамаслиги тўғрисидаги 
хулосани чиқариш имконини берган. “Миллий фарқлар, - деб 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling