Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
67
орқали аста
–
секин тортишувлар ҳам вужудга келган. Масалан,
Наманган вилояти
Поп туманининг шимоли
–
ғарбидаги
Сарваксой ҳавзаси 1935 йилда Тожикистон томонидан ижарага
олинган [15]. Лекин, ижара муддати 1990
йилда тугаши
кераклигига қарамасдан, ҳозиргача мазкур ҳудуд Тожикистоннинг
Ўзбекистондаги эксклави сифатида мавжуд бўлиб турибди;
•
1955 йилгача Сўх Ўзбекистонга бевосита туташ [85]
ҳудуд бўлган (18-расм). 1950 – 1960 йилларда эса чорвадор
қирғизлар Сўх – Риштон орасидаги яйловдан вақтинча
фойдаланиш ниятида ижарага олган, бироқ оралиқдаги ўша ерлар,
кейинчалик, расмий тарзда қайтариб берилмаган.
Бунинг
натижасида эса, Сўх ва Чўнғара анклав ҳудудга айланиб қолган;
•
Шундай ҳолат Ворух – Чорку оралиғида ҳам кузатилган.
Бунинг оқибатида, 1980 йиллардаёқ зироатчилик мақсадида ер
етишмаслиги муаммоси этник тожиклар ва этник қирғизлар
ўртасида тўқнашувлар (1982 ва 1989 йиллардаги Тожикистоннинг
Ворух эксклави ва Қирғизистоннинг Баткен вилояти Танги
қишлоғи аҳолиси ўртасидаги можаролар [86, -Б. 50], 2019 йил
июнь ва 2020 йилнинг январида тожик – қирғиз қуролли
тўқнашувлари кабилар [87])ни келтириб чиқарган ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: