Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
66 
Эндиликда, 
Дашогуз 
хўжалиги 
ва 
ирригация 
тизими 
Ўзбекистондан йўналтирилган коллектор ҳамда канал сувларига 
таяниб қолган [83] ва ҳоказо; 
• Сув билан боғлиқ мунозаралар, айниқса, анклав/эксклав 
ҳудудларда катта муаммоли вазият ҳисобланади. Жумладан, Сўх, 
Ворух ва Шоҳимардон сингари йирик анклавларда бу масала янада 
долзарб тусга эга. Хусусан, Сўх анклави ҳамда Қирғизистоннинг 
Қадамжой ҳудуди чегарасида жойлашган Чашма булоғи чегара 
олди қишлоқ аҳоли томонидан доимий баҳс-мунозарага сабаб 
бўлиб келган. Жумладан, 2020 йил май ойининг охирида мазкур 
булоқ сувидан фойдаланиш юзасидан ўзаро тортишув юзага келди 
ҳамда каттагина можароларни ҳам келтириб чиқарди [84]. Икки 
мамлакат расмий вакиллари томонидан ушбу можаро келишув 
асосида ҳал этилган бўлса-да, муаммонинг таг замирида 
чегараланиш билан боғлиқ номувофиқликлар намоён бўлади. 
Яйловлардан фойдаланиш муаммолари: 
• 
Яйловлардан чегара олди ҳудудларида биргаликда 
фойдаланиш Собиқ Иттифоқ даврида деярли муаммо бўлмаганди.
Чунончи, ижара ва вақтинча фойдаланиш учун олинган 
ерлар, айрим бир ҳолларда, мамлакатга қўшиб олинган ва улар 
18-расм. 1955 йилда тузилган Жанубий Фарғона харитаси [173] 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
67 
орқали аста

секин тортишувлар ҳам вужудга келган. Масалан, 
Наманган вилояти Поп туманининг шимоли
– 
ғарбидаги 
Сарваксой ҳавзаси 1935 йилда Тожикистон томонидан ижарага 
олинган [15]. Лекин, ижара муддати 1990 йилда тугаши 
кераклигига қарамасдан, ҳозиргача мазкур ҳудуд Тожикистоннинг 
Ўзбекистондаги эксклави сифатида мавжуд бўлиб турибди; 
• 
1955 йилгача Сўх Ўзбекистонга бевосита туташ [85] 
ҳудуд бўлган (18-расм). 1950 – 1960 йилларда эса чорвадор 
қирғизлар Сўх – Риштон орасидаги яйловдан вақтинча
фойдаланиш ниятида ижарага олган, бироқ оралиқдаги ўша ерлар, 
кейинчалик, расмий тарзда қайтариб берилмаган. Бунинг 
натижасида эса, Сўх ва Чўнғара анклав ҳудудга айланиб қолган; 
• 
Шундай ҳолат Ворух – Чорку оралиғида ҳам кузатилган. 
Бунинг оқибатида, 1980 йиллардаёқ зироатчилик мақсадида ер 
етишмаслиги муаммоси этник тожиклар ва этник қирғизлар 
ўртасида тўқнашувлар (1982 ва 1989 йиллардаги Тожикистоннинг 
Ворух эксклави ва Қирғизистоннинг Баткен вилояти Танги 
қишлоғи аҳолиси ўртасидаги можаролар [86, -Б. 50], 2019 йил 
июнь ва 2020 йилнинг январида тожик – қирғиз қуролли 
тўқнашувлари кабилар [87])ни келтириб чиқарган ва ҳоказо.

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling