Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 78 Анклав Фарғона вилоятининг Фарғона тумани таркибига киради ва ҳамма томондан Қирғизистон Республикасининг Қадамжой тумани билан ўралган. Эксклав 1930 йилда Ўзбекистон таркибига қўшилган бўлиб, бундан олдин Қирғизистоннинг бир қисми бўлган. СССР қулаганидан кейин Шоҳимардон эксклавига эгалик қилиш ва унинг периметри бўйлаб пайдо бўлган давлатлараро чегарани делимитация қилиш муаммоси, айниқса, кескинлашди. Қирғизистон ҳукумати эксклавни Қирғизистонга пул эвазига қайтаришни таклиф қилди, Ўзбекистон томонидан бу таклиф рад этилган. Мустақилликнинг илк йилларида анклавнинг геосиёсий хусусияти деярли намоён бўлмаган. Аммо 1999 йилда Туркистон Исломий Ҳаракатининг қуролли гуруҳи Тожикистон ҳудудидан ўтиб, Қирғизистон орқали Ўзбекистоннинг Фарғона водийсига ўтишга уриниши натижасида, Ўзбекистон ҳукумати чегаранинг тоғли қисмларини, шу жумладан, Шоҳимардон атрофини миналаштирди ва анклавга киришни чеклади. Қирғизистон томондан анклав ҳудудига киришга Фарғона вилояти аҳолиси учун бир марталик рухсатномалар ва бошқа Ўзбекистон фуқаролари учун виза режими билан жорий қилинади. 2004 йилнинг кузида Қирғизистон парламенти депутатлари мамлакат ҳукуматига анклав бўйича ҳудудий даъволар билан Ўзбекистонга мурожаат қилишни тавсия қилди [96]. Шу йили анклав атрофидаги миналар майдонларини демонтаж қилиш бошланди [97], 2005 йилда якунланди [98]. Кейинги йилларда тинчликни таъминлаш борасида олиб борилган кўплаб ишлар натижаси ўлароқ, ташқи босқинчи ҳаракатлар оқими кескин камайди. Натижада, 2007 йилнинг баҳорида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари икки мамлакат фуқароларига икки ойгача визасиз саёҳат қилиш ҳуқуқини берувчи шартномани ратификация қилди. 2018 йил 7 августда чегараларни демаркация қилиш ишлари доирасида Шоҳимардон Ўзбекистон ҳудуди сифатида хавфсиз тарзда тасвирлангани маълум қилинди. Бунда анклав чегараларининг ноаниқлигига барҳам берилди ҳамда 41 кмлик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling