Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
79
чегара тўла расмийлаштирилди [15]. Ҳозирда анклавга зиёрат ва
экотуризм оқимини жадаллаштириш ва инфратузилмаларни
такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб,
анклавни она давлат билан боғловчи йўл масаласида Ўзбекистон-
Қирғизистон ўртасида келишувлар кўриб чиқилмоқда.
Чўнғара (Қалъача ёки Шимолий Сўх) – Ўзбекистоннинг
Қирғизистон Республикаси Баткен вилоятида жойлашган эксклави.
Майдони 261 гектар, 240 хонадондан иборат 1400 кишидан ортиқ
аҳоли яшайди [99]. Асосий давлатгача энг яқин масофа 2,3 км.
Айтиш мумкинки, анклав/эксклав номи турли адабиётларда ҳар
хил келтирилган. Хусусан, уларни қуйидагича таҳлил қилиш
мумкин:
•
Чўнғара – туркийларнинг чўнғар қабиласи номидан
олинган этнотопоним [100, -Б. 150] бўлиб, қирғиз тилида “зодагон”,
“бойлар ери” деган маънони билдиради. Бироқ, топонимни
эксклавга нисбатан қўлламаслик мақсадга мувофиқ. Чунки, ундан
ғарбда ва Сўх дарёсининг чап томонида Қирғизистонга тегишли
Чўнғара номли катта қишлоқ мавжуд. Бундай номланиш халқаро
миқёсда номувофиқлик келиб чиқариши мумкин;
•
Қалъача атамаси қўлланилганда, тасаввурга девор билан
ўралган қалъа ёки қўрғон келади. Лекин уни қўрғонча, яъни кичик
қишлоқ тарзида ҳам талқин қилиш мумкин. Бу ном бевосита “катта
қишлоқдан ажралиб чиққан янги қишлоқ” маъносини билдиради.
Буни юқорида келтирилганидек, эксклавнинг ғарбида жойлашган
йирик аҳоли пунктидан ажралиб чиққанлиги билан изоҳлаш
мумкин;
•
Шимолий Сўх мазмун жиҳатдан ёндашилганда, ҳудуд
топологиясига мос келади. Сабаби, у Сўх тумани таркибига киради,
туманга нисбатан шимолда ва Сўх дарёсининг юқори оқимида
жойлашган ва ҳ.к. Шу жиҳатдан, илмий адабиётларда анклавга
нисбатан Шимолий Сўх топонимини қўллаш асосли ҳисобланади
[101].
Ушбу қишлоқ ҳудуди 1924 йилдаги миллий чегараланиш ва
Do'stlaringiz bilan baham: |