Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
75 
8-чизма 
Фарғона водийсидаги анклав/эксклав ҳудудларнинг топонимик хусусиятлари 
Чизма муаллифлар томонидан шакллантирилган 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
76 
Фарғона водийси табиий-тарихий, ижтимоий-маданий яхлит 
минтақа сифатида минг йиллар давомида шаклланиб келган ўзаро 
узвий боғлиқ хўжалик мажмуасига эга. Шундай бўлса-да, ХХ 
асрнинг 20-30 йилларидаги этник жиҳатдан “миллат-давлат”ларга 
бўлиш ва ундан кейинги чегараланишлар натижасида учга бўлиниб 
кетди. Нооқилона чегараланишнинг “мева”си ўлароқ, айрим 
давлатларнинг ҳудуди бошқа мамлакат ичида қолиб кетди ҳамда 
анклав/эксклавлар шаклланиб, кўплаб лимологик муаммолар юзага 
келди.
Фарғона 
водийсида 
бундай 
ҳудудлар 
қаторига 
Тожикистоннинг Ўзбекистон ҳудудидаги Сарвак, Қирғизистондаги 
Ворух 
ва 
Ғарбий 
Қалъача 
(Қайрағоч); 
Ўзбекистоннинг 
Қирғизистондаги Сўх, Шимолий Сўх (Чўнғара ёки Қалъача), 
Шоҳимардон, Жангаил (Халмион ёки Шимолий Шоҳимардон); 
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Барак анклав/эксклавларини 
мисол қилиб келтириш мумкин. Мазкур “геосиёсий орол”ларнинг 
топонимик генезисини ўрганиш уларнинг ҳозирги хусусиятларини 
ёритиб беришда ўзига хос индикатор вазифасини бажариши мумкин 
(8-чизма). 
 
Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги эксклавлари 
 
Сўх – Марказий Осиёдаги энг йирик тўлиқ анклав. Майдони 
221 км
2
, ўраб турган давлат билан чегара узунлиги 135 км. Асосий 
давлатгача энг яқин масофа 11 километрга тенг. 
Шоҳимардон – Ўзбекистоннинг Қирғизистон Республикаси 
Баткен вилоятининг ичида жойлашган эксклави. Майдони 90 км
2

аҳолиси 6 минг кишидан ортиқ. Асосий давлатгача энг яқин масофа 
14,8 км. 
Шоҳимардан қадимий тарихга эга. Бу жой ҳалифа Али ибн 
Толиб дафн этилган етти зиёратгоҳдан бири мақомига эга. 
Қишлоқнинг Шоҳимардон деб аталиши ҳам, айнан, Али ибн Толибга 
бориб тақалади. Чунки у кишини халқ орасида “шоҳимардон пир” 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling