Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
70 
давлатлар 
ўртасидаги 
чегара 
муаммоларининг 
асосий 
марказларидан бирига айланиб қолган эди.
• 1930 йил Қирғизистонга тегишли Шоҳимардон қишлоғи 
Ўзбекистон ҳудудининг бир қисмига айланиши [15] билан 
келгусида, албатта, бўлажак анклав/эксклав муаммоларининг 
тамал тоши қўйилди. 1955 йилда энг йирик субмиллий анклав 
ҳудуд – Сўх вужудга келди [85]. Сўхнинг “контитентал орол”га 
айланиши унинг шимолидаги Чўнғара (Шимолий Шоҳимардон) 
нинг ҳам асосий давлатдан узилиб, эксклавга айланиб қолишига 
сабаб бўлган. Шоҳимардоннинг шимолида яна бир ўзбек қишлоғи 
анклав кўринишида Қирғизистон ичида қолиб кетган ва, бунинг 
оқибатида, яқин йилларга қадар бу эксклав – Жангаил – бир қанча 
ижтимоий-иқтисодий муаммолар қуршовида қолиб, иқтисодиёти 
ривожланишдан 
деярли 
узилишга 
учради. 
Шунингдек, 
Тожикистоннинг 
Ўзбекистонда 
битта 
(Сарвак) 
ҳамда 
Қирғизистонда иккита (Ворух, Ғарбий Қалъача) эксклави 
шаклланиб, улар орқали асосий давлат + анклав ҳудуд + ўраб 
турувчи давлат муносабатлари бир қанча зиддиятларга сабаб 
бўлган. 
Анклав/эксклавлар 
орасида 
Қирғизистоннинг 
Ўзбекистондаги эксклави Барак юзасидан иккала мамлакат 
ўртасида (анклавга ҳаракатланиш, ирриграция, савдо-иқтисодий 
алоқалар бўйича) айрим келишмовчиликлар келиб чиққан. Шу 
боисдан, 2018 йил Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасида шартнома 
имзоланиб, Барак ўрнига Қирғизистон чегарасида жойлашган тенг 
майдондаги Бирлашган қишлоғига ўзаро алмашлаш орқали 
мавжуд анклавга барҳам берилди [90]. Умуман олинганда
анклав/эксклав ҳудудлар муаммоси Собиқ Иттифоқ замонида 
деярли сиёсий-иқтисодий аҳамият касб этмаган бўлса-да, 
мустақиллик йилларидаги давлатлараро муносабатларда “нозик 
геосиёсий ҳудуд” вазифасини бажариб, уларни доимо сиёсий 
ҳушёрлик билан ҳамиша назорат қилиб туришни тақозо этмоқда. 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling