Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
87 
Кузги ва баҳорги пайтларда эса иқлим деярли бир ҳил +0°C дан 
тортиб то +12°C ҳарорат алмашиниш кузатилади. Бу ҳудудда қишда 
ҳам у қадар қор кўп ёғмайди ва субтропик мевалар жуда ҳам тез қуёш 
нурига тўйиб пишади [116]. 
Фарғона водийси билан Ўзбекистоннинг бошқа қисмларини 
боғлайдиган стратегик аҳамиятга эга автомобил ва темир йўлининг 
анклав яқинидан ўтганлиги, қолаверса, Қамчиқ довонининг мазкур 
тожик эксклавига яқинлиги Сарвакнинг анклавлик хусусиятини узоқ 
йиллар давомида янада кескинлаштириб юборган.
Анклав аҳолиси ёнғоқ, турли мевалар, қизил ловия етиштириш 
билан кун кечиради. Буларнинг барчаси сотиладиган бозорлар эса 
Поп, Чодак ва Қўқонда жойлашган. Сарвакликларнинг тожик 
паспортига эга эканлиги учун аҳолининг мазкур ҳудудуларга бориб, 
савдо-сотиқ ишларини амалга ошириши деярли имконсиз даражага 
тушиб қолган [117]. Қолаверса, сой бўйлаб бир нечта қишлоқ 
хўжалигига ихтисослашган фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, 
анклав ҳудудининг эни тор (600 м) бўлганлиги сабабли чорва 
молларининг Ўзбекистон ҳудудига ўтиши чегарачилар ва маҳаллий 
аҳоли ўртасида жуда кўп низолар келиб чиқишига сабаб бўлган. 
Тошкентда содир этилган 1999 йил февралдаги бир қатор 
террористик 
ҳужумлардан 
сўнг, 
хавфсизлик 
чораларини 
кучайтириш доирасида анклавнинг чегараси кучайтирилди, чегара 
ўтказиш постларида импорт ва экспорт қилинадиган товарларни 
назорат қилина бошланди. Чегарани кесиб ўтиш жадвали киритилиб, 
қишлоқ ҳокимиятидан кириш ва чиқиш ҳуқуқига эга бўлган 
рўйхатни тузишни талаб қилинди. Чегарани ҳар қандай йўналишда 
кесиб ўтганлар тахминий қайтиб келиш вақтини кўрсатишлари керак 
эди. Натижада, мавжуд муаммолар чигаллаша бошлади.
Аслида, ҳудуд ҳуқуқий нуқтаи назардан Ўзбекистонга тегишли. 
Чунончи, Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Поп тумани Сарваксой 
ҳавзасида жойлашган Сарвак қишлоғи СССР Халқ Комиссарлари 
Кенгашининг 1935 йил 29 июндаги 1313-сонли фармони билан 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling