Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
90 
Қозоғистоннинг Ўзбекистон ичига кириб борган 
ярим анклавлари 
 
Мактаарал – Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон (собиқ 
Туркистон) вилоятига қарашли туман бўлиб, маъмурий маркази 
Мирзакент шаҳарчаси. Ярим анклав [17] кўринишида Ўзбекистон 
ҳудудига “ёриб кирган” туманнинг 
майдони 1800 км
2
, аҳоли сони 133,1 
минг кишидан ортиқ [120]. 
Мактаарал ҳудуди XIX асрдан 
Мирзачўлнинг бир қисми сифатида 
қишлоқ 
хўжалик 
мақсадларида 
ўзлаштириш кенг миқёсда амалга 
оширила бошланган. XX асрнинг 20-
йилларидан 
пахтачиликни 
ривожлантириш мақсадида қишлоқ хўжалги ерларини сунъий 
суғоришнинг йирик лойиҳасини амалга ошириш марказига 
айлантирилиб, Пахтаорол деб номланган [17]. Туман сифатида 1928 
йилда ташкил топган. 1963 йил март ойида Сирдарё вилоятига 
қўшилиб, Ўзбекистон ССРга ўтказилади. 1971 йилга келиб
ҳудудининг асосий қисми Қозоғистон ССРнинг Чимкент вилоятига 
қайтарилган [121]. Мустақилликдан сўнг, хусусан, 1993 йил 4 майда 
Қозоғистон Олий Кенгаши Раёсатининг Фармони билан Пахтаорол 
туманининг номи Мактааралга ўзгартирилди [122].
Тумандаги йирик аҳоли пунктлари Aсик-Ота, Еттисой, 
Aтакент, Мирзакент каби шаҳарчалардан иборат.
Чегаралар делимитациясидан сўнг уч томондан қўшни 
Ўзбекистон билан ўралиб қолди. Асосий давлат билан ҳудудининг 
шимолий қисмидан туташган бўлсада, ўртада Чордара сув омбори 
табиий тўсиқ вазифасини бажаради. Фақатгина шимоли-шарқ 
томондан она давлат билан қуруқлик орқали боғланган (22-расм). 
Туман аҳолисининг миллий таркиби ўзига хос. Жумладан, 
Собиқ Иттифоқ даврида маҳаллий аҳоли билан биргаликда, рус, 
украин ва немис миллатига мансуб аҳоли ҳам кўпчиликни ташкил 
22-расм. Мактаарал ва Арнасой 
ярим анклавлари 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling