Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 91 этган бўлса, мустақилликдан сўнг, уларнинг кўпчилиги ҳудуддан кўчиб кетган. Ҳозирда мавжуд аҳолининг 72,16 фоизи (96,1 минг киши) қозоқ, 11,26 фоизи (15,0 минг киши) тожик 20 , 8,17 фоизи (10,1 минг киши) ўзбек ва 8,41 фоизи бошқа миллат вакилларидан иборат [120]. Ярим анклавнинг иқтисодиёт тармоқлари, асосан, енгил саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Жумладан, туман саноат маҳсулотининг 8/10 қисми тўқимачилик ва тикувчиликка тўғри келади. Туман шимоли-шарқ томондан асосий давлат билан боғлайдиган автомагистрал ҳамда Ўзбекистон (Тошкент вилоятининг Чиноз ва Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманлари) ҳудудидан ўтган М-39 ва Чиноз-Бўзсув автомобил йўллари орқали она давлат билан боғланади. Демак, туманнинг уч томондан Ўзбекистон билан ўралгани ва бир томони сувликка (Чордара сув омбори) туташганлиги сабаб кўпчилик мутахассислар томонидан ярим анклав деб юритилади. Арнасой – Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон (собиқ Туркистон) вилояти Чордара туманига қарашли пенеанклавлик хусусиятини намоён қилувчи ҳудуди ҳисобланади. Бир километр квадрат майдонга эга ушбу қишлоқ уч томондан Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятининг Фориш тумани билан ўралган, она давлат билан эса фақат Чордара сув омбори билан туташиб туради, холос. Анклав ҳудуд жойлашган қишлоқ номининг морфологик асоси қўшма от ҳисобланиб, от + от структурасидаги топонимик моделга эга. Жумладан, гидротопонимнинг биринчи қисмидаги лексик асос “арна” сўзини академик В.В.Радлов “дарё йўли”, “дарё ўзани” деб изоҳлайди. Шунингдек, у қадимги хет тилида “булоқ”, “чашма” деган маъноларни ифодалайди. Қадимги форс тилида ар (ир) – “сув” демакдир. Баъзи манбаларда берилишича, арнас санскрит тилида “сув оқими” маъносини англатади. Атаманинг анклав жойлашган 20 Мактаарал туманида Қозоғистон ҳудуди бўйича энг кўп тожик этноси истиқомат қилади |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling